Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Ўзбекистон 28/06/2016 Бухорода ёш қутқарувчилар мусобақаси бошланади
Бухорода ёш қутқарувчилар мусобақаси бошланади
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Бугун Бухорода лицей ва коллеж ўқувчилари ўртасидаги “Ёш қутқарувчилар” мусобақасининг республика босқичи бошланади.

Юртимизнинг барча вилоятларидан ташриф буюрган 112 нафардан ортиқ йигит ва қизлар фавқулодда вазиятлар содир бўлганда аҳолини ҳимоя қилиш, биринчи тиббий ёрдамни кўрсатиш, турли хилдаги ускуна ва мосламалардан фойдаланиш кўникмалари борасида эгаллаган билимларини намойиш этишади.

Мусобақаларга Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикасининг олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати ва бошқалар ташкилотчилик қилишмоқда.

5 босқичдан иборат мазкур мусобақаларнинг ғолиблари 29-июнь куни аниқланади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг