Бухоро вилоятига 12 дона «YUTONG» автобуслари олиб келинди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Бухорога янги YUTONG автобуслари партияси етиб келди.
Вилоят ҳокимлиги маълум қилишича, вилоятда аҳолига кўрсатилаётган транспорт хизматлари сифатини янада ошириш, йўловчиларга қўшимча қулайликлар яратиш, шаҳар жамоат транспорти тизимини такомиллаштириш бўйича зарур чоралар кўрилмоқда.
Хусусан, вилоятда йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланувчи корхоналар ҳаракат таркибини янгилаш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Хусусан, «Мирамах турист транс» МЧЖ томонидан Хитой давлатидан 12 дона «YUTONG» автобуслари харид қилинди.
Мазкур автобуслар тез орада Бухоро шаҳар автобус йўналишларида брутто-шартнома асосида аҳолига хизмат кўрсатишни бошлайди.
Эслатиб ўтамиз, бугунги кунда Бухоро шаҳридаги 6 та йўналишда жами 72 дона автобус брутто-шартнома асосида аҳолига хизмат кўрсатиб келмоқда.