Жорий йилнинг 15–16-июл кунлари давомида Бухоро вилоятида маҳаллабай ишлаш, тадбиркорликни ривожлантириш ва ҳоким ёрдамчилари фаолияти самарадорлиги, ўтган 6 ой давомида еришилган натижалар юзасидан оммавий ахборот воситалари вакиллари ва блогерлар иштирокида икки кунлик пресс-тур тадбирлари ташкил етилди.
Дастлаб, тадбир иштирокчилари Бухоро туманидаги «СЛЕДОПЙТ» МЧЖда тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш фаолияти, ҳоким ёрдамчисининг ҳамкорлиги ҳамда ушбу даврга қадар амалга оширилган ишлар билан яқиндан танишдилар. Жумладан, ҳоким ёрдамчиси кўмагида ушбу корхона фаолиятини янада кенгайтириш мақсадида замонавий қиёфадаги 2 қаватли бино ижара шартномаси асосида олиб берилди. Ҳозирда бинонинг биринчи қаватида 60 нафар хотин-қизлар фаолият юритмоқда. Иккинчи қаватида еса турли функсияларни амалга оширувчи замонавий тикув дастгоҳлари ўрнатилиб, монтаж ишлари якунлангандан сўнг яна 140 та янги иш ўрни яратилади.
Шундан келиб чиқиб, жами 200 нафар хотин-қизлар бандлиги таъминланишига еришилади. Енг муҳими ишчилар асосан «Темир дафтар», «Ёшлар дафтари» ва «Aёллар дафтари»га киритилган ҳамда ишсиз фуқаролар бўлиб, бугунги кунда кафолатланган доимий иш ўринлари билан таъминланди. Тикувчиларнинг тажрибалари ошган сайин ойлик маошларини ҳам кўтариб борилади. Тикувчиларнинг малакасига қараб ойлик иш ҳақи миқдори 1,5 млн сўмдан 5,0 млн сўмгача.
Пресс-тур қатнашчиларининг кейинг манзили Ромитан тумани бўлди. Ушбу туманда 170 нафар фуқаронинг бандлиги таъминланган бўлиб, жумладан, оилавий тадбиркорликни ривожлантириш ҳисобига 60 нафар, Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармон ва қарорига асосан 10 сотихдан томарқа йер майдони ажратиш ҳисобига 80 нафар, мавжуд бўш (вакант) иш ўринларига ишга жойлаштириш 15 нафар, ўзини-ўзи банд қилиш 15 нафар (сартарош, етикдўз, нонвой, темирчи, дурадгор, тикувчи, таксист, дастурчи), корхоналарда норасмий ишлаётган ишчиларни легаллаштириш ҳисобига 76 нафар, субсидия ажратиш ҳисобига 22 нафарни ташкил қилади. Иштирокчилар мазку тумандаги «Қаҳрамон» маҳалласида ташкил етилган «Aлишер Ситора Дилсора» ОК хонадонида қуритилган нон (кирийешки) ва кунқабоқар писталарини қадоқлаш фаолияти билан танишдилар.
Шундан сўнг иштирокчилар «Aфросиёб» маҳалласи ҳудудидаги 70 дан ортиқ хизмат кўрсатиш марказларини ўз ичига олган «Ромитан туман сайилгоҳи» билан билан танишдилар. Мазкур лойиҳа учун 31 сотих йер майдони ажратилиб, жами 62 нафар ташаббускор тадбиркорга тақсимлаб берилган. Мақсад бунда 70 та дам олиш, кўнгилочар ва аҳолига савдо ва маиший хизмат кўрсатиш шахобчаси бунёд қилиш.
Умумий қиймати 15 миллиард 300 миллион сўмга лойиҳалаштирилган яхлит мажмуа болалар учун турли атраксионлар, бутик, савдо ва умумий овқатланиш шахобчаларини ўз ичига олган бўлиб, бу маскан тадбиркорлик субйектларига 50 йилга ижара асосида расмийлаштириб берилмоқда. Муҳими, фойдаланишга топширилгач, бу йерда 200 дан ошиқ кишининг доимий бандлиги таъминланади.
Пресс-турнинг кейинги манзили Пешкў тумани «Валфажр» маҳалласи бўлди. Ушбу маҳаллада жами 225 нафар фуқаронинг бандлиги таъминланган бўлиб, жумладан, оилавий тадбиркорликни ривожлантириш ҳисобига 35 нафар, Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли қарор ва фармонларига асосан 10 сотихдан томарқа йер майдони ажратиш ҳисобига 126 нафар, мавжуд бўш (вакант) иш ўринларига ишга жойлаштириш 20 нафар, ўзини-ўзи банд қилиш 24 нафар (сартарош, етикдўз, нонвой, темирчи, дурадгор, тикувчи, таксист, дастурчи), корхоналарда норасмий ишлаётган ишчиларни легаллаштириш ҳисобига 65 нафарни ташкил қилади.
«Валфажр» маҳалласида оилавий тадбиркор Дилфуза Ҳамдамова тўй-маъракалар учун аёллар кийим–кечагини тикиб тайёрлаш, уларга безак бериш фаолиятини йўлга қўйиши туфайли ўттизга яқин чеварни ўз уйидаги сехда, яна елликка яқин моҳир тикувчини шу атрофдаги Чоробод, Кўчкало, Хўжалар, Кўпанак каби қишлоқлардан касаначилик асосида иш билан таъминлаган. Мазкур корхонада «ЖACК» ва бошқа зарур тикув машинаси ва ускуналари билан жиҳозланган.
Шу билан бирга, Вобкент туманидаги «Aнжирбоғ» маҳалласи ҳоким ёрдамчиси иш бошлаган кунидан маҳалласидаги 2 минг 300 га яқин аҳоли, 510 та хонадон ва 656 та оилани ва улардаги ижтимоий муаммоларни ўрганиб, 200 нафарга яқин ишсиз, яна 80 га яқин кам таъминланган хўжаликни оғир аҳволдан чиқариш чораларини кўриб келмоқда.
Ушбу маҳаллада лидер тадбиркор «AСҲМИР МИЛК ИНВЕСТ» МCҲЖ негизида сутни қайта ишлаш корхонаси ишга туширилиб, 5 та оила аъзолари бандлигини таъминлаган. Бунда қишлоқдаги 50 га яқин хонадондан сут йиғиб олиниб, «AСҲМИР» ёрлиғи остида қадоқланмоқда. Бундан ташқари, яқиндан бошлаб корхонадада творог ва қаймоқ тайёрлаш ҳам йўлга қўйилгани ички қувватни ошириш имконини берди.
Навбатдаги манзил Шофиркон туманида жойлашган «Гулистон» МФЙ ҳудудидаги «Aмиртех» тикувчилик мажмуаси бўлди. Корхона ишчи жамоасини шакллантириш, меҳнатга лаёқатли чеварларни саралашда кам таъминланган оилаларда ишсиз ва даромадсиз қолган хотин-қизлар салоҳияти алоҳида ўрганилиб, улардан 50 нафардан ортиғи шу йерда фаолияти йўлга қўйилган вилоят Мономаркази филиалида касб-ҳунар курсига жалб қилиниб, кейин ишга қабул қилинди. Ҳозир ушбу ишчилар 2 миллион сўмгача ойлик маош олиб келмоқдалар. Қолаверса, яна ўттиз нафар худди шу тоифадаги хотин-қизлар ўқишга жалб қилинган.
Биринчи куннинг сўнгги манзили Ғиждувон тумани «Зарафшон» МФЙ ҳудудида жойлашган «НИCЕ БУКҲAРA CAРПЕТС» МCҲЖ қўшма корхонаси бўлди. Бу қўшма корхонага 650 минг доллар инвестиция киритилган бўлиб, ҳозирда қўшма корхонада 40 нафар ишчи ишлайди. Келгусида еса 220 нафар ишчи олиш режалаштирилган. Қўшма корхона қўлда гилам тўқиб ишлаб чиқаради.
Тадбирнинг 2-куни Бухоро шаҳрида давом еттирилди.
Хусусан, Бухоро шаҳар «М.Таробий» маҳалласи ҳоким ёрдамчиси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли қарори мувофиқ 2022-йилнинг 1-ярим йиллигида маҳалладаги ишсиз фуқароларнинг 34 нафарига ўзини ўзи банд қилиш мақсадида имтиёзли кредитлар ажратилган бўлиб, шундан 19 нафар ишсиз фуқарога тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш учун електромуравей олиб берилди.
Ҳозирда маҳаллада 7696 нафар фуқаро истоқомат қилади. Бугунги кунга қадар маҳалла ҳудудида мактабгача таълим муассаса мавжуд емаслиги аҳолининг қийнаётган муаммолардан еди. 2022 йил 1-ярим йилликда маҳалла ҳудудида 3 та 150 ўринли хусусий мактабгача таълим муассасалари ташкил етилди.
Кейинги манзил, «Истиқлол» МФЙда амалга оширилган ишлар билан яқиндан танишидан иборат бўлди.
Ушбу маҳалладаги ҳоким ёрдамчисининг таъкидлашича аниқлаган 229 нафар ишсизларни, шулардан 191 нафар фуқароларнинг бандлиги таминланди, шундан 76 нафари ўзини-ўзини банд қилинган, 32 нафари ишга жойлаштирилган, 63 нафари легаллаштирилган шу билан бир қаторда 12 та фуқароларга ўзини-ўзи банд қилишлари учун бандлик жамғармаси ҳисобидан субсидия асосида турли хил асбоб-ускуналар ажратилди. Шунингдек 2-чорак давомида тадбиркорлик қилиш истагида бўлган ишсиз 19 нафар фуқароларга «Ҳар бир оила тадбиркор» дастури бўйича кредит мабдағлари ажратилиб 67 нафар фуқаронинг бандлиги таъминланди.
Шунингдек, Маҳалладаги ишсиз хотин-қизлар ҳамда ёшларни касбга-ҳунарга ўқитиш бўйича «Тадбиркор аёл» Ўзбекистон ишбилармон аёллар ассоциацияси Бухоро вилояти бошқармаси билан биргаликда меморондум имзоланди.
Қолаверса, маҳаллада 30 турдаги хизмат кўрсатиш маркази ташкил қилиш мақсадида Бошқарув сервис компанияси билан ҳамкорлик йўлга қўйилди.