Валюта курслари 22/11/2024
$1 – 12844.21
UZS – -0.09%
€1 – 13508.26
UZS – -0.46%
₽1 – 127.35
UZS – -0.63%
Қидириш
Иқтисод 25/01/2016 Бухоро вилоятида 3 трлн. 878,4 млрд. сўмлик маблағлар ўзлаштирилди
Бухоро вилоятида 3 трлн. 878,4 млрд. сўмлик маблағлар ўзлаштирилди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Вилоятда иқтисодиётининг барча соҳаларида изчил ўсиш таъминланди. Ялпи ҳудудий маҳсулот 7,5 фоизга, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш 8, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш 7, қурилиш-монтаж ишлари ҳажми 11,7 фоизга ошди. Кичик бизнеснинг вилоят ялпи ҳудудий маҳсулотидаги улуши 67,4 фоизга, саноатдаги улуши 32,6 фоизга етди.

Вилоятда молиялаштиришнинг барча манбалари ҳисобидан 3 триллион 878,4 миллиард сўмлик капитал маблағлар ўзлаштирилди. Бу борадаги ўсиш 2,1 фоизни ташкил этди. Ушбу маблағларнинг 1 триллион 458,6 миллиард сўми хорижий инвестициялардир. Ўтган йили 11 соғлиқни сақлаш, 32 умумтаълим мактаби, 5 болалар спорти иншооти, жами 87 ижтимоий объект қурилиб фойдаланишга топширилди. 24 қишлоқ аҳоли пунктида тоза ичимлик суви таъминоти яхшиланди. Ушбу бунёдкорлик ишларига қарийб 100 миллиард сўмлик маблағ сарфланди.

Ҳисобот даврида намунавий лойиҳалар асосида 24 массивда 920 дан зиёд замонавий уй-жой барпо этилиб, ушбу ҳудудларда умумий узунлиги 50,4 километр ичимлик суви, 23,2 километр электр тармоғи, 37,1 километрлик газ қувури тортилди. 22,3 километр йўллар қурилди.

Вилоятда аҳоли бандлигини таъминлаш, касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини ишга жойлаштириш масаласига алоҳида эътибор қаратилди. 2015 йилда 74 мингдан ортиқ янги иш ўрни яратилди. Доимий иш билан таъминланганларнинг 26 мингга яқини коллежлар битирувчиларидир.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг