Валюта курслари 17/07/2025
$1 – 12758.36
UZS – -0.15%
€1 – 14820.11
UZS – -0.74%
₽1 – 163.34
UZS – -0.41%
Қидириш
Молия 15/07/2025 Бухоро тиббиёт институтидаги 8,6 миллиард сўмлик тендер бўйича иш қўзғатилди

Бухоро тиббиёт институтидаги 8,6 миллиард сўмлик тендер бўйича иш қўзғатилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ижтимоий тармоқларда Бухоро тиббиёт институти томонидан “Ақлли иссиқхона” (вертикал кўп босқичли яшил экинларни етиштириш учун контейнер тури) харид қилиш бўйича ўтказилган 8,6 млрд. сўмлик тендер юзасидан маълумотлар эълон қилинган.

Ушбу тендер юзасидан Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси томонидан мурожаатга асосан ўрганиш ишлари амалга оширилди.

Ўрганиш натижасида Бухоро тиббиёт институти томонидан тендер савдосини ўтказишда “Рақобат тўғрисида”ги Қонуннинг 29-моддаси талаблари бузилганлиги аломатлари аниқланиб, тегишли тартибда иш қўзғатилди.

Қўзғатилган ишни кўриб чиқиш натижалари бўйича қўшимча маълумот берилади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг