Валюта курслари 27/11/2024
$1 – 12820.47
UZS – 0.04%
€1 – 13470.47
UZS – 0.21%
₽1 – 122.26
UZS – -1.0%
Қидириш
Иқтисод 19/11/2021 Бугун 19 ноябрь - Халкаро аёллар тадбиркорлиги куни
Бугун 19 ноябрь - Халкаро аёллар тадбиркорлиги куни

Мазкур сана  дунёнинг 144 мамлакатида кенг нишонланади. Бу шубҳасиз, янгиликка интилувчи, фаол, ўз ғояларига эга ва уларни амалга оширишда тинмай изланаётган тадбиркор аёлларни қўллаб-қувватлашдан иборатдир. Қувонарлиси бу сана юртимизда ҳам қизғин ўтказилмоқда.

Бугун Тошкентда «Аёлларнинг иқтисодий ҳуқуқ ва имкониятларини кенгайтиришга муваффақиятли ёндошувлар: Ўзбекистон ва жаҳон ҳамжамияти тажрибаси» мавзусида бўлиб ўтадиган халқаро конференция ўтказилди. Унда 200 дан ортиқ маҳаллий ва халқаро мутахассислар иштирок этдилар.

Хабарингиз бор пойтахтимизда 15-19 ноябрь кунлари Халқаро аёллар бизнес ҳафталиги ўтказилмоқда. Мазкур ҳафталик «Тадбиркор аёл» Ўзбекистон ишбилармон аёллар ассоциацияси ташаббуси билан Ўзбекистон банклари Ассоциацияси ҳамда қатор ташкилотлар ҳамкорлигида ўтказилмоқда.

Конференция ишида мамлакатимиз тадбиркор аёллари, давлат, жамоат ташкилотлари вакиллари билан бир қаторда  хорижий ташкилотларнинг Ўзбекистон ваколатхоналари раҳбарлари, хорижий бизнес экспертлар, молия, суғурта муассасалари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар. офлайн ва онлайн режимда бўлиб ўтган халқаро конференция ишида ишбилармон доиралар ва бизнес ҳамжамиятининг хотин-қизлар ҳуқуқий ва иқтисодий мустақиллигига таъсири, аёллар тадбиркорлигининг саноат барқарор ривожланишидаги ўрни, корхоналарни ривожлантириш ва инвестицияларни жалб қилиш модели,  аёлларнинг иқтисодий имкониятларини қўллаб қувватлашда ёндашувларнинг хилма хиллиги, Ўзбекистон сайёҳлик бизнесида тадбиркорлик каби масалалар муҳокама этилди.

Эслатиб ўтамиз ҳафталик доирасида қатор учрашувлар, давра суҳбатлари, халқаро конференциялар ўрин олган. «Анор» республика кўрик танловининг Республика босқичи эса мазкур хафталикка якун ясайди.

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг