Валюта курслари 02/10/2024
$1 – 12739.99
UZS – 0.19%
€1 – 14256.05
UZS – 0.46%
₽1 – 136.83
UZS – -0.12%
Қидириш
Ўзбекистон 05/03/2019 Будапештда Ўзбекистон-Венгрия ҳукуматлараро комиссиясининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтмоқда
Будапештда Ўзбекистон-Венгрия ҳукуматлараро комиссиясининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтмоқда

Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) -- 2019-йилнинг 5-6-март кунлари Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов бошчилигидаги делегация Будапешт шаҳрида бўлиб ўтаётган Савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-Венгрия ҳукуматлараро комиссиясининг навбатдаги мажлисида иштирок этмоқда.

Ўзбекистоннинг Австриядаги Элчихонаси маълумотига кўра, Будапешт шаҳрида бўлиш чоғида делегация Ташқи ишлар ва савдо вазири Питер Сийярто, Савдо-саноат палатаси президенти Ласло Парагг ва бошқа расмий шахслар билан учрашади.

5-март куни Венгриянинг 60 дан ортиқ етакчи компаниялари вакиллари иштирокида икки томонлама бизнес форуми ўтказилиши ҳам режалаштирилган.

Манба: ТИВ расмий сайти.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг