Валюта курслари 30/09/2024
$1 – 12715.42
UZS – -0.17%
€1 – 14190.41
UZS – -0.02%
₽1 – 137.00
UZS – -0.44%
Қидириш
Ўзбекистон 16/03/2019 Бу йилдан Инҳа университетига кириш учун ёшлар 3 маротаба имтихон топширишлари мумкин бўлади
Бу йилдан Инҳа университетига кириш учун ёшлар 3 маротаба имтихон топширишлари мумкин бўлади

Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) – Бу йил Тошкент шаҳридаги Инҳа университетида талабалар учун кириш имтиҳонлари 3 маротаба ўтказилади. Яъни дастлабки уринишда омади келмаган ёшлар қайта сивовлардан ўтишлари мумкин бўлади. Табиийки бу абитуриентларнинг талаба бўлиш имкониятини оширибгина қолмай, соғлом рақобатни ҳам таъминлайди. Шунингдек, жорий йилдан олийгоҳ раҳбарияти чет эллик номзодлар учун ҳам қатор қулайликларни тақдим этмоқда. Шу ва бошқа ўзгаришлар “2019-2020 ўқув йилига янги қабул шартлари” мавзуидаги матбуот анжуманида маълум қилинди.

2019-2020 ўқув йилига кўрилаётган тайёргарлик ҳақида сўз юритар экан, Инҳа университети ректори Музаффар Жалалов энг аввало жорий йилдан кириш имтиҳонлари 3 маротаба ўтказилишига изоҳ берди. Унинг фикрича, олийгоҳда ўқиш истагида бўлган ёшлар сони йилдан – йилда ошиб бормоқда. Бу ўзгариш эса абитуриентларга қўшимча имконият бериб, энг мунсиб ўғил – қизларни танлаб олишда қўл келади.

Қолаверса, қабул жараёнларига киритилган янгиликлардан яна бир бу академик лицей ва коллежларнинг 1-2 курс ҳамда 10-синф ўқувчиларининг муддатдан олдин талаба бўлиш имконияти борлигидир. Яъни улар таълим олаётган вақтда университетга имтихон топширишлари мумкин бўлади. Ундан мувоффақиятли ўтган ўқувчилар эса диплом ва шаҳодатнома олганларидан сўнг олийгоҳда ўқишни бошлашади. Бундан ташқари, бу йилдан чет эллик номзодлар ҳам бир қатор имкониятлар яратилмоқда. Жумладан, энди улар учун имтихон фақатгина суҳбатдан иборат бўлади ва шартнома миқдори камайтирилади.

Эслатиб ўтамиз олийгоҳга биринчи ҳужжат топшириш муддати жорий йилнинг 13-мартидан 15-апрелига қадар давом этади.  

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг