Валюта курслари 27/09/2024
$1 – 12736.48
UZS – -0.17%
€1 – 14193.53
UZS – -0.52%
₽1 – 137.60
UZS – -0.33%
Қидириш
Ўзбекистон 03/09/2020 Бу йил Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган IT-мактабда қабул жараёнлари қолдирилмайди!
Бу йил Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган IT-мактабда қабул жараёнлари қолдирилмайди!

 

Бугунги кунда Оммавий ахборот воситалари ва, ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари томонидан Aхборот технологиялари соҳаси бўйича бир қатор саволлар ва мурожаатлар келиб тушмоқда.

 

Шундан келиб чиқиб, бугун Aхборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида 3 сентябрь куни куни брифингда Aхборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Матбуот котиби Шерзод Aхматов бугун энг кўп берилаётган саволлар ва мурожаатларга жавоб берди.

 

Бу йил Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ахборот-коммуникация технологиялари йўналишига оид фанларни чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган мактабда 2020-2021 ўқув йили учун қабул имтиҳонлари бўладими? Шу мактаб ҳақида кенгроқ маълумот бериб ўтсангиз?

 

Ўзбекистон Республикаси Aхборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ва Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги билан биргаликда 2020/2021 ўқув йилида Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ахборот-коммуникация технологиялари йўналишига оид фанларни чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган мактабнинг 5-9 синфларига ўқувчиларни қабул қилиш белгиланди.

 

Ҳужжатлар сентябр ойида Ихтисослаштирилган мактабнинг (ictschool.uz) расмий веб-сайти орқали онлайн қабул қилинади;

 

Имтиҳонлар икки босқичта ўтказилади:

 

1-босқич: сентябрда онлайн тест синови ўтказилда;

2-босқич: октябрда ZООМ дастури орқали онлайн суҳбат ўтказилади.

 

Ҳужжатларни қабул қилиш ва имтиҳонлар ўтказилиш саналарига аниқлик киритилмоқда. Бу бўйича яқин кунлар ичида қўшимча маълумотлар Вазирлик ва Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ахборот-коммуникация технологиялари йўналишига оид фанларни чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган мактабнинг расмий сайтларида ва оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади.

 

Ушбу мактабга тўхталиб ўтадиган бўлсак, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 сентябрдаги тегишли қарорига мувофиқ, Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ахборот-коммуникация технологиялари йўналишига оид фанларни чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган мактаб ташкил этилди.

 

2019 йил декабрь ойида ушбу ўқув даргоҳининг замонавий биноси фойдаланишга топширилди. Aйни пайтда математика ва хорижий тиллардан муваффақиятли имтиҳон топширган мактабда 680 нафар ўғил-қиз 5-11 синфларда таълим олмоқда.

 

Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган мактабга 5-синфдан ўқувчилар қабул қилинади. Мактаб математика, информатика, физика ва инглиз тили фанларига ихтисослаштирилган бўлиб таълим ўзбек тилида олиб борилади.

 

Мактаби ўқувчиларига ўқув жараёнида олаётган назарий билимларини IT лобараториялардан фойдаланиб амалда синаб кўриш имкониятлари яратилган. Улар мактаб давриданоқ ўзларининг лойиҳаларини ишлаб чиқишлари мумкин. Бундан ташқари, битирувчилар IELTS инглиз тилидан баҳолаш тестларини мактабни ўзида топшириш имкониятларига эга бўлади.

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг