Валюта курслари 01/07/2025
$1 – 12694.97
UZS – 0.32%
€1 – 14878.50
UZS – 0.41%
₽1 – 161.60
UZS – 0.26%
Қидириш
Ўзбекистон 30/06/2025 Бойсунда метан заправкасида портлаш: Nexia ҳайдовчиси ҳалок бўлди

Бойсунда метан заправкасида портлаш: Nexia ҳайдовчиси ҳалок бўлди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 28 июнь куни Сурхондарё вилояти Бойсун туманидаги метан гази қуйиш шохобчасида фожеали ҳодиса рўй берди — Nexia русумли автомобилда портлаш содир бўлди. Бу ҳақда Kun.uz нашри хабар берди.

Дастлабки маълумотларга кўра, ҳайдовчи АГНКСга автомашинасини қуйиш учун келган. Қуйиш жараёнида кутилмаганда портлаш содир бўлган. Оқибатда эркак киши оғир жароҳатлар олиб, ҳодиса жойида вафот этган.

Айни пайтда мутасадди идоралар томонидан портлаш сабаблари ва ҳолатлари ўрганилмоқда. Ҳодиса юзасидан расмий изоҳлар ҳали эълон қилинмади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг