Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Иқтисод 27/06/2016 “Болгария-Ўзбекистон” Бизнес-форуми Софияда бўлиб ўтади
“Болгария-Ўзбекистон” Бизнес-форуми Софияда бўлиб ўтади
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2016-йилнинг 27-июнь куни Болгария пойтахти София шаҳрида “Болгария-Ўзбекистон” Бизнес-форуми бўлиб ўтади.

Болгария Иқтисодиёт вазирлигининг маълумотларига кўра, бизнес-форум кичик ва ўрта бизнес корхоналарига кўмаклашиш масалалари бўйича ижрочи агентлик томонидан ташкиллаштирилган.

Тадбирда Ўзбекистон ва Болгариянинг давлат органлари ва кичик бизнес вакиллари иштирок этишади.

Форум давомида томонлар мамлакатлар ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамда инвестицион алоқаларни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилишади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг