Болгария Бош вазири Ўзбекистонга келади
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) --
Болгария Республикаси Бош вазири Бойко Борисов 2016-йил 17-май куни амалий ташриф билан Ўзбекистонга келади, деб хабар беради Ўзбекистон Ташқи сиёсат маҳкамаси матбуот хизмати.
Ташриф давомида Ўзбекистон Президенти И.А.Каримов билан учрашув режалаштирилмоқда.
Болгария делегацияси дастуридан “Ўзбекистон нефть ва гази” 20-халқаро кўргазмасининг очилиш маросимида иштирок этиш ҳам ўрин олган.