Валюта курслари 18/07/2025
$1 – 12658.19
UZS – -0.79%
€1 – 14672.11
UZS – -1.0%
₽1 – 161.44
UZS – -1.16%
Қидириш
Иқтисод 17/07/2025 Боку ва Тбилисида Ўзбекистоннинг Кавказ орқали юк ташишни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди

Боку ва Тбилисида Ўзбекистоннинг Кавказ орқали юк ташишни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Халқаро транспорт-логистика бозорида Ўзбекистоннинг иштирокини янада мустаҳкамлаш мақсадида «Temiryulkargo» АЖ бош директори A.A. Муминов ҳамда бош маслаҳатчи A. С. Камалов Озарбайжон ва Грузия давлатларига хизмат сафарини амалга оширишди.

Ташриф доирасида “Озарбайжон темир йўллари” АЖ раиси ўринбосари И. A. Гусейнов ҳамда “ADY Express компанияси директори А. Гасимов билан музокаралар олиб борилди. Учрашувларда Ўзбекистоннинг экспорт-импорт юкларини Ўрта коридор орқали ташишни кенгайтириш, юк оқимини кўпайтириш ҳамда қўшимча юкларни жалб этиш масалалари муҳокама қилинди. Томонлар ўртасида тегишли келишувларга эришилди.

Делегация, шунингдек, Грузиянинг Тбилиси ва Батуми шаҳарларида қатор учрашувлар ўтказди. “Georgian Railway” компанияси департаменти раҳбари Девид Самхарашвили билан бўлиб ўтган мулоқот давомида Поти ва Батуми портлари ҳамда Грузия–Ахалкалаки–Карс йўналиши бўйлаб юк ташиш ҳажмини ошириш, юк вагонларини самарали ўтказиш имкониятларини кенгайтириш, мавжуд вагон паркидан биргаликда фойдаланиш имкониятлари муҳокама қилинди.

Батуми темир йўл станцияси ва порт инфратузилмаси билан танишув доирасида вагонлардаги юкларни тушириш ва юклаш жараёнларини тезлаштириш, логистика хизматларини оптималлаштириш бўйича таклифлар илгари сурилди.

Ушбу ташрифлар «Temiryulkargo» АЖнинг халқаро логистика майдонидаги ҳамкорлик алоқаларини янада мустаҳкамлаш, юк ташиш жараёнларини такомиллаштириш ҳамда Ўзбекистоннинг транзит салоҳиятини ривожлантириш йўлидаги навбатдаги муҳим қадамлардан бири бўлди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг