Валюта курслари 30/09/2024
$1 – 12715.42
UZS – -0.17%
€1 – 14190.41
UZS – -0.02%
₽1 – 137.00
UZS – -0.44%
Қидириш
Ўзбекистон 17/04/2019 Божхоначилар “гашиш”ли шоколадни фош этишди
Bojxonachilar “gashish”li shokoladni fosh etishdi

Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) - Давлат божхона хизмати органлари томонидан контрабанда, хусусан божхона назоратидан яшириб гиёҳвандлик воситаларини Ўзбекистон Республикасининг божхона чегарасидан ўтказилишининг олдини олишга қаратилган тезкор чора-тадбирлар давом эттирилмоқда.

Жумладан, «Тошкент-Аэро» ихтисослаштирилган божхона комплексининг Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари наркотик моддаларни яширин равишда олиб киришга уринган шахсни фош қилишди.

Пойтахт аэропортида “Деҳли-Тошкент” рейси бўйича парвозини якунлаган йўловчилардан бири С.Н.нинг багажи белгиланган тартибда ва холислар иштирокида кўздан кечирилганда, юклар орасидаги плиткали шоколад божхоначиларнинг диққатини тортди

Гап шундаки, гашиш гиёҳвандлик моддасининг рангги ва кўриниши шоколадга ўхшашлиги боис, ушбу шахс божхона ходимларининг кўзини шамғалат қилишга уриниб, бўлакланган плиткали шоколадлар орасига 1 бўлак гашиш гиёҳвандлик моддасини ҳам жойлаштириб, олиб ўтишга уринган экан.

Экспертлар хулосасига кўра, тўқ жигарранг рангли, ўткир ҳидли мазкур модда - “гашиш” гиёҳвандлик воситаси ҳисобланиб, оғирлиги 2.52 гр.ни ташкил қилар экан.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Манба: Давлат божхона қўмитаси Ахборот хизмати.  

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг