Валюта курслари 22/11/2024
$1 – 12844.21
UZS – -0.09%
€1 – 13508.26
UZS – -0.46%
₽1 – 127.35
UZS – -0.63%
Қидириш
Иқтисод 07/09/2016 “Boeing 787 Dreamliner” Тошкент-Алмати йўналиши бўйича парвозни амалга оширади
“Boeing 787 Dreamliner” Тошкент-Алмати йўналиши бўйича парвозни амалга оширади
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Жорий йилнинг 9-сентябрь куни "Ўзбекистон Миллий" авиакомпанияси “Орзу лайнери” – “Boeing 787 Dreamliner”да Қозоғистоннинг Алмати шаҳрига биринчи халқаро парвозини амалга оширади.

Авиакомпаниянинг қайд этишича, Тошкент-Алмати-Тошкент йўналишидаги парвозлар “Орзу лайнери” – “Boeing 787 Dreamliner”да амалга оширилади.

Авиакомпания маълумотига кўра, самолёт Тошкентдан соат 19:10 да уичб кетиб, Алматига соат 21:40 да етиб боради.

Ўша куннинг ўзидаёқ, соат 22:40 да самолёт Тошкентга учиб, Ўзбекистон пойтахтига соат 23:20 да қўнади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг