Валюта курслари 12/09/2025
$1 – 12447.35
UZS – 0.7%
€1 – 14545.97
UZS – 0.46%
₽1 – 146.08
UZS – 0.29%
Қидириш
Бобокулова ва Исроилов Ливерпулдаги бокс бўйича жаҳон чемпионатида ярим финалга йўл олишди

Бобокулова ва Исроилов Ливерпулдаги бокс бўйича жаҳон чемпионатида ярим финалга йўл олишди

Бобокулова ва Исроилов Ливерпулдаги бокс бўйича жаҳон чемпионатида ярим финалга йўл олишди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ливерпулда бўлиб ўтаётган бокс бўйича жаҳон чемпионатининг навбатдаги кунида Ўзбекистон терма жамоаси номидан уч нафар спортчи чорак финал жангларини ўтказди.

48 кг вазн тоифасида Сабина Бобокулова италиялик спортчи Джованна Марченини 5:0 ҳисобида ишончли мағлубиятга учратиб, турнир ярим финалига йўл олди.

50 кг вазн тоифасида Шодийёржон Мелиқўзиев япониялик Соуши Макинога 2:3 ҳисобида мағлуб бўлиб, чемпионатни чорак финал босқичида якунлади.

85 кг вазн тоифасида Акмалжон Исроилов испаниялик Рикардо Фресндани 5:0 ҳисобида ишончли мағлубиятга учратиб, ярим финалга йўл олди ва жаҳон биринчилиги медаллари учун курашни давом эттиради.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг