Валюта курслари 26/11/2024
$1 – 12814.78
UZS – -0.11%
€1 – 13442.70
UZS – 0.73%
₽1 – 123.50
UZS – -1.13%
Қидириш
Ўзбекистон 29/11/2023 Бўлажак оналарга ёрдам кўрсатишда Соғлиқни сақлаш тизимининг бирламчи бўғини роли кучаймоқда
Бўлажак оналарга ёрдам кўрсатишда Соғлиқни сақлаш тизимининг бирламчи бўғини роли кучаймоқда

Фарғонада 29 ноябрда «Ўзбекистонда аёлларга амбулатор ёрдам: муаммолар ва ечимлар» мавзусида ҳудудий илми-амалий конференция бўлиб ўтди. Унинг асосий мақсади соғлиқни сақлашнинг бирламчи бўғинида антенаталь ёки яшаш жойи бўйича поликлинкалар ва аёллар консультацияларида туғруққа қадар ёрдам кўрсатишда мутахассисларнинг малакасини оширишдан иборатдир.

 

Конференция Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази (РИОваБСИАТМ ДК) томонидан ташкил этилган.

РИОваБСИАТМ томонидан унинг 2023 йил 8 сентябрда Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-296-сонли қарорига мувофиқ қабул қилинган бугунги кўринишида ташкил этилган. Киритилган ўзгаришларнинг асосий мақсадларидан бири —марказнинг ва бирламчи тиббий-санитар ёрдам фаолиятини мувофиқлаштиришни таъминлаб берувчи  ягона тизимни жорий этишдир.

Бундай ягона тизимни яратишдан шунингдек, поликлиникаларда туғруққа қадар ёрдам кўрсатувчи шифокорларнинг билимини сифат даражаси бўйича янги даражагача ошириш, профилактика бўйича, юзага келадиган муаммоларни эрта тасхишлаш бўйича уларнинг имкониятларини кенгайтириш, зарурат туғилса беморларни Марказ тизимлари, унинг ҳудудий филиаллари мутахассисларига мақсадли йўналтириш мақсад қилинган.

Бундай иш бошланди ва Фарғона конференцияси каби тадбирларни ташкиллаштириш унинг бўғинларидан бири саналади.

Конференциянинг очилиш маросимида иштирокчиларга қутлов сўзи билан Фарғона вилоят ҳокими ўринбосари Файзулла Қосимов, РИОваБСИАТМ ДК директор ўринбосари Фируза Нишанова, РИОваБСИАТМ ДК Фарғона филиали директори Мадҳия Суярқулова мурожаат қилдилар.

Мутахассислар яна бир қатор долзарб мавзуларни кўриб чиқдилар. Улар орасида антенаталь баҳолашга ва даволашга замонавий ёндашув, тиббий профилактика тизимини ҳамда оналар саломатилигини муҳофаза қилиш патронажини, Фарғона водийси вилоятларида антенаталь даволаш хизматини  такомиллаштириш ҳам мавжуд.

Конференция аудиториясининг асосий қисмини ташкил этган оилавий ва кўп тармоқли марказий поликлиникалар шифокорлари юқорида таъкидланган мамлакат Президенти қарори билан кўзда тутилган тиббиёт профилактикаси ва оналар саломатлигини муҳофаза этиш патронажининг такомиллаштирилган тизимини жорий этиш ҳақида кўплаб саволлар бердилар.

Бугун она бўлишга тайёргарлик кўраётган аёллар саломатлиги поликлиника шифокорларидан бошлаб юқори малакали мутахассисларгача бўлган ишончли қўлларда бўлиши учун катта ҳамкорликдаги иш кутиляпти.

Айнан ана ўшалар зиммаларига уларга бириктирилган ҳудудлардаги хавф-хатар омиллари мавжуд бўлган ва стоматик касалликлар билан касалланган ҳомиладор аёлларни аниқлаш, уларни туғруққача бўлган барча кузатув босқичларидан ўтиши ҳамда халқаро амалиётларга мувофиқ даволаниши учун ҳисобга қўйиш вазифаси бириктирилган тиббиёт бригадаларини ташкил этиш юклатилган. 

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг