Валюта курслари 25/09/2024
$1 – 12754.83
UZS – 0.06%
€1 – 14202.50
UZS – 0.31%
₽1 – 137.21
UZS – -0.04%
Қидириш
Ўзбекистон 31/01/2022 БМТТД ва Ўзбекистон Республикаси экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси озон қатламини муҳофаза қилиш чораларини кучайтирмоқда
БМТТД ва Ўзбекистон Республикаси экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси озон қатламини муҳофаза қилиш чораларини кучайтирмоқда

2022-йил 31-январ куни, БМТ Тараққиёт Дастурининг Ўзбекистондаги Доимий вакили Матилда Димовска, Ўзбекистон Республикаси экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси жаноб Нарзулло Обломурадовнинг янги лавозими муносабати сабаб илк бор ташриф буюрди.

Учрашувнинг муҳим қисмларидан бири сифатида, совитиш ва ҳавони кондиционерлаш соҳасида озон қатламини емирувчи моддалардан тоʻлиқ воз кечиш ҳамда глобал исиш салоҳияти паст ва озонни емириш қобилияти бўлмаган энергия самарадор технологияларни қоʻллаш боʻйича оʻзаро англашув меморандуми имзоланди. Ушбу Меморандумнинг имзоланиши Ўзбекистон энергия тежамкор, Ер сайёрасининг озон қатлами ва атроф-муҳит учун хавфсиз бўлган яшил технологияларни жорий этишни қўллаб-қувватлашини англатади.

Расмий учрашув давомида, томонлар келгусида ҳамкорлик қилиш ёʻналишлари ва янги ташаббусларни муҳокама қилиб, мамлакатдаги экологик муаммоларни ҳал этиш боʻйича қоʻшма лойиҳаларни ишга туширишга тайёр эканликларини билдирдилар. Глобал Экологик Фонднинг бўлажак тўрт йиллик инвестицион цикли (GEF-8) доирасида биргаликда амалга оширилиши мумкин бўлган бир қатор таклифлар, шунингдек, умуммиллий «Яшил Макон» лойиҳасини амалга ошириш борасида, давлат ва хусусий ресурсларни жалб қилиш учун молиялаштириш механизмини яратиш бўйича таклифлар илгари сурилди.

Учрашув якунида ҳар икки томон, барқарор ривожланиш йўлида экологик ташаббусларни амалга ошириш боʻйича биргаликдаги саʼй-ҳаракатларни қоʻллаб-қувватлашга ва Оʻзбекистонда яшил ривожланишни қоʻллаб-қувватлаш боʻйича ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга тайёр эканликларини таʼкидладилар.

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг