Валюта курслари 25/09/2024
$1 – 12754.83
UZS – 0.06%
€1 – 14202.50
UZS – 0.31%
₽1 – 137.21
UZS – -0.04%
Қидириш
Ўзбекистон 02/05/2017 БМТТД Ўзбекистоннинг Париж Битимини имзолаганини маъқуллайди
БМТТД Ўзбекистоннинг Париж Битимини имзолаганини маъқуллайди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- БМТТДнинг Ўзбекистонда қишлоқ жойлардаги уйларни энергия самарадорлигини ошириш бўйича лойиҳаси иқлим ўзгариши бўйича Париж Битимини амалга оширилишига ҳиссадир.

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Тараққиёт Дастурининг (БМТТД) Ўзбекистондаги ваколатхонаси иқлим ўзгариши бўйича Париж Битими Ўзбекистон томонидан имзоланганини қутлайди. Мазкур Битим 2016 йилда кучга кирган, Парижда бўлиб ўтган БМТнинг иқлим ўзгариши тўгърисидаги томонларнинг 2015 йил 12 декабрь куни бўлиб ўтган 21-доиравий конференциясида маъқулланган энг биринчи умумий ва қонунчилик жиҳатидан бажарилиши лозим бўлган глобал иқлим шартномаси ҳисобланади. Ўзбекистон, мазкур Конвенция томони сифатида, Париж битимни 2017 йилнинг 19 апрель куни имзолади.

“140 мамлакатда амалга оширилаётган иқлим ўзгаришини олдини олиш ва унинг оқибатларига мослашишга йўналтирилган 20 йиллик фаолиятига таянган ҳолда БМТТД, имзоланган Париж Битими доирасида, иқлим ўзгариши масалаларини ҳал қилишда Ўзбекистоннинг саъй-ҳаракатлари суръатларини тезлаштириш ва кўламини кенгайтириш масаласида мамлакатга кўмак беришни давом эттиришга тайёрдир”, - деди Стефан Приснер, БМТТДнинг Ўзбекистондаги доимий вакили.

БМТТДнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ва Ўзбекистон Республикаси давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси ҳамкорлигида амалга оширилиши кўзда тутилган энергия жиҳатидан самарали ва кам-углеродли қишлоқ уйлари ҳамда қишлоқ аҳоли пунктларини лойиҳалаш ва қуришни амалга ошириш бўйича кенг кўламли янги қўшма лойиҳанинг маъқулланиши ва имзоланиши (2017 йил 11 апрель) мамлакат томонидан Париж Битимининг имзомланиши билан деярли бир вақтга тўғри келди.

Бинолар секторида иссиқхона газларини ҳавога чиқарилишининг глобал даражаси 1970 йилдан бери икки маротабадан кўпроқ ошди ва 2010 йилда СО2-эквивалентида 9,18 Гига тоннага етди, бу эса ҳавога чиқаётган иссиқхона газлари умумий миқдорининг 19 фоизини ташкил қилади . Бинолар секторида иссиқхона газларини ҳавога чиқарилишини қисқартириш салоҳияти йирикдир, чунки, ҳисоб-китобларга кўра, биноларда энергия истеъмоли самарадорлигини ошириш СО2-эквивалентда йилига иссиқхона газларини ҳавога ташланишини қарийб 3,3-4 Гига тоннага қисқартиришни таъминлаши мумкин (мазкур сектордаги ҳавога чиқаётган иссиқхона газлари умумий йиллик ҳажмининг деярли 50 фоизи).

2016 йилнинг охирида Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2017-2021 йилларда Ўзбекистоннинг қишлоқ жойларида такомиллаштирилган намунали лойиҳалар асосида арзон уй жойларни қуриш бўйича янгиланган Дастур маъқулланди. Дастурда янги йўналиш ва вазифалар белгилаб берилди, улар энергия жиҳатидан самарали ва кам-углеродли биноларни қуриш учун истиқболли имкониятларни очмоқда, бу эса энергияни янада кўпроқ тежаш ва иссиқхона газларини ҳавога чиқаришни камайтиришни таъминлайди.

Глобал экологик фонд ва БМТТД томонидан молиялаштирилаётган, грант маблағлари ҳисобига умумий бюджети 6,3 миллион АҚШ долларидан иборат бўлган янги лойиҳа уй-жой секторида энергия ва ресурсларни тежашни ошириш бўйича муҳим ва инновацион вазифаларни бажаришга йўналтирилган. Ушбу лойиҳанинг миллий ва глобал миқёсда иссиқхона газларини ҳавога чиқарилишини қисқартиришга, ҳамда Париж Битими мақсадларига эришишни таъминлаш йўлида мамлакатга янада кенг кўламли молиявий маблағларни жалб қилишга ҳисса қўшиши кутилмоқда.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг