Валюта курслари 22/11/2024
$1 – 12844.21
UZS – -0.09%
€1 – 13508.26
UZS – -0.46%
₽1 – 127.35
UZS – -0.63%
Қидириш
Ўзбекистон 28/06/2024 БМТТД биноларнинг энергия самарадорлигини мониторинг қилиш учун юқори технологияли ускуналарни тақдим этди
БМТТД биноларнинг энергия самарадорлигини мониторинг қилиш учун юқори технологияли ускуналарни тақдим этди

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Тараққиёт Дастури (БМТТД) ва ҳамкорларининг биргаликдаги саъй-ҳаракатлари натижасида замонавий юқори технологияли ускуналар Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Рақамли ресурс марказига такдим этилди. Хусусан, 15 та моноблок, электрон доскаси, 16 та узлуксиз қувват манбалари (UPS), тармоқ коммутатори, Wi-Fi роутер ва рангли кўп функцияли принтер тақдим этилди.

«Янги ускуналар бизнинг ишимизни тезлаштиради ва осонлаштиради, бинолар энергия истеъмоли тўғрисидаги маълумотларни қабул қилиш ва қайта ишлашни автоматлаштиришга, тезкор тартибда кузатиб боришга ва биноларнинг энергия самарадорлигини ошириш бўйича таклифларни ишлаб чиқишга имкон беради», - Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Техник меъёрлаш ва стандартлаштириш илмий-тадқиқот институти бўлим бошлиғи Азамат Алиев қайд этди.

Рақамли ресурс марказининг асосий вазифаси биноларнинг энергия истеъмоли тўғрисидаги маълумотларни тўплаш, шунингдек, энергия аудити асосида уларнинг энергия самарадорлигини назорат қилишдир. Бундан ташқари, махсус ходимлар энергия тежамкор ва кам углеродли биноларни лойиҳалаш, қуриш ва улардан фойдаланиш бўйича зарур тренинглар ва маслаҳатлар беради. Шунингдек, Рақамли ресурс марказини тўлақонли ишлаши ва зарур шароит яратиш мақсадида БМТТД лойиҳаси доирасида яқин келажакда офис мебеллари ва энергия аудити учун замонавий ускуналар, жумладан, тепловизор, портатив иссиқлик узатиш коэффициентини ўлчаш тизими, электр энергияси сифати таҳлил килиш ускунаси, электромагнит майдон даражасини ўлчагич ва бошқа қимматбаҳо қурилмалар топширилади.

Эслатиб ўтамиз, кўмак БМТТД ва Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг «Ўзбекистонда энергия тежамкор қишлоқ уйлари қурилишини ривожлантиришга кўмаклашиш» қўшма лойиҳаси доирасида амалга оширилмоқда. Ушбу лойиҳа Глобал Экологик Жамгармаси (GEF) томонидан молиялаштирилади.

Лойиҳа энергия самарадор технологиялар ва қурилиш материалларини кредитлаш механизмини ишлаб чиқиш, синаб кўриш, кенг кўламда оммалаштириш воситаси орқали Ўзбекистонда тез ривожланаётган уй-жойлар қурилиши секторини янада барқарор ва кам-углеродли уйларни қуришни йўлига қўйишга қаратилган.

Бу эса мамлакатнинг қишлоқ жойларида истиқомат қилувчи аҳолининг кам-углеродли турар-жой биноларига бўлган талабини ўсишига олиб келади. Лойиҳанинг мақсади республикамиз ҳудудлари аҳолисини атроф-муҳитга зарар келтирмайдиган, такомиллаштирилган ва арзон турмуш шароитлари билан таъминлашдан иборат.

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг