Валюта курслари 27/09/2024
$1 – 12736.48
UZS – -0.17%
€1 – 14193.53
UZS – -0.52%
₽1 – 137.60
UZS – -0.33%
Қидириш
Ўзбекистон 24/11/2020 БМТнинг Гиёҳванд моддалар ва жиноятчилик бўйича бошқармаси ва Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) Марказий Осиёда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Коррупцияга қарши конвенциясини амалга оширишда фуқаролик жамиятининг иштирокини тарғиб қилмоқда
БМТнинг Гиёҳванд моддалар ва жиноятчилик бўйича бошқармаси ва Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) Марказий Осиёда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Коррупцияга қарши конвенциясини амалга оширишда фуқаролик жамиятининг иштирокини тарғиб қилмоқда

24-25 ноябр кунлари Тошкент шаҳрида Марказий Осиёда биринчи бор Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Коррупцияга қарши конвенцияси ва унинг амалга оширилиш ҳолатини кўриб чиқиш механизми бўйича кўп томонлама семинар бўлиб ўтмоқда. Семинарда Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистоннинг 100 дан ортиқ фуқаролик жамияти ташкилотлари, хусусий сектор ва давлат идоралари вакиллари иштирок этмоқда. Коронавирус пандемияси туфайли семинар гибрид шаклда ўтказилмоқда ва иштирокчиларнинг ярмига яқини онлайн тарзда семинарга қўшилди.

Коррупция ривожланишга путур етказади. Коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши кураш олиб боришда кўп томонлама ва самарали ёндашув, шу жумладан жамиятнинг барча жабҳаларининг фаол иштироки талаб қилинади. Икки кунлик семинар иштирокчилар ўртасида Конвенция ва унинг амалга оширилиш ҳолатини кўриб чиқиш механизми, шу жумладан фуқаролик жамияти ташкилотларини бунга жалб қилиш учун мавжуд имкониятлар тўғрисида хабардорликни оширишга қаратилган. Шунингдек, семинар мамлакатлар томонидан коррупцияга қарши курашда нодавлат сектор субъектларини жалб қилиш имкониятлари ҳақида конструктив мунозаралар, тажриба ва энг самарали минтақавий ва халқаро амалиётлар ҳақида маълумот алмашинуви учун замин яратади.

Мазкур семинар, яқинда Ўзбекистонда ташкил этилган Коррупцияга қарши кураш агентлиги орқали Ўзбекистоннинг коррупцияга қарши кураш борасидаги сиёсатини тизимлаштириш, стратегик устувор йўналишларни белгилаш ва мамлакатда коррупцияга қарши кураш чораларидан кутилаётган таъсирни баҳолаш бўйича жадал саъи-ҳаракатлари олиб бораётган бир пайтга тўғри келмоқда.

COVID-19 пандемияси Марказий Осиё жамиятларининг кўплаб заиф томонларини ўртага чиқарди. Бироқ, коронавирус пандемияси аҳоли соғлиғига салбий таъсир кўрсатиш билангина чекланиб қолмаяпти. Пандемияга қарши фавқулодда чораларни амалга ошириш жараёнида, аъзо давлатлар пандемияга қарши чораларни тезлаштириш ва тезкор натижаларга эришиш учун шаффофлик стандартларига риоя қилиш, назорат ва ҳисобдорлик каби чораларни енгиллаштирган бўлишлари мумкин. Пандемия пайтида талаб қилинадиган шошилинч чоралар туфайли назорат, шаффофлик ва фуқаролик жамияти иштирокига етарли даражада амал қилинмаслиги натижасида мавжуд бошқарув ва давлат хизматларини кўрсатиш тизимларидаги заиф томонлари ва камчиликлар яққол намоён бўлди.

Дунё бу пандемияга учраган бир пайтда, мамлакатлар ушбу камчиликларни ўзларининг миллий қонунчилигини мазкур Конвенцияга мувофиқлаштириш орқали бартараф этишлари зарурдир. Конвенциянинг аҳамияти шундан иборатдирки, у коррупциянинг олдини олиш, ҳуқуқни муҳофаза қилиш, халқаро ҳамкорлик ва активларни қайтариш каби масалаларни қамраб олувчи коррупцияга қарши кураш борасидаги ягона глобал тизимдир.

Ушбу тадбир БМТнинг Гиёҳванд моддалар ва жиноятчилик бўйича бошқармаси ва ЕТТБнинг "Марказий Осиёда самарали бошқарув борасида фуқаролик жамиятининг салоҳиятини такомиллаштириш" деб номланган янги бир йиллик лойиҳасини бошлаб берди. Ушбу лойиҳа Ўзбекистон ва минтақанинг бошқа мамлакатларига фуқаролик жамияти ва хусусий сектор иштирокини ўз ичига олган коррупцияга қарши кураш соҳасидаги дастурларини амалга оширишга кўмак беради.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг