Валюта курслари 30/09/2024
$1 – 12715.42
UZS – -0.17%
€1 – 14190.41
UZS – -0.02%
₽1 – 137.00
UZS – -0.44%
Қидириш
Ўзбекистон 17/09/2018 БМТ Бош котибининг махсус вакили билан учрашув
БМТ Бош котибининг махсус вакили билан учрашув
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2018 йилнинг 15 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов мамлакатимизга амалий ташриф билан келган БМТ Бош котининг Махсус вакили, БМТнинг Марказий Осиё учун превентиве дипломатия бўйича минтақавий маркази (МОПДММ) раҳбари Наталя Германни қабул қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг Матбуот хизмати хабар беради.

Учрашувда Ўзбекистоннинг БМТ ва унинг тузилмалари, жумладан МОПДММ билан ҳамкорлигининг долзарб масалалари муҳокама қилинди.

Суҳбат чоғида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан 2017 йил сентябрь ойида БМТ Бош Ассамблеяси 72-сессияси трибунасидан туриб илгари сурилган муҳим халқаро ташаббусларнинг амалга оширилиши жараёнига алоҳида эътибор қаратилди. Шу нуқтайи назардан, таъкидланганидек, БМТ Бош Ассамблеясининг тарихий муҳим резолюцияси – «Марказий Осиё минтақасида тинчлик, барқарорлик ва изчил тараққиётни таъминлаш бўйича минтақавий ва халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш»нинг қабул қилиниши Марказий Осиёда ҳамкорликни ривожлантириш халқаро миқёсда кенг қўллаб-қувватланаётганининг тасдиғи ҳисобланади.

Томонлар минтақавий характердаги баъзи муаммоларни ҳам кўриб чиқдилар.

Суҳбатда 2019 йил Тошкент шаҳрида етакчи халқаро тадқиқот марказлари иштирокида ўтказилиши режалаштирилаётган «Марказий Осиё: минтақавий ҳамкорликнинг янги имкониятлари ва истиқболлари» мавзусидаги халқаро конференция кун тартиби борасида фикр алмашилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг