Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Ўзбекистон 24/10/2016 БМТ 2010-2015-йилларда Ўзбекистонга 162 млн. АҚШ доллари миқдорида маблағ ажратди
БМТ 2010-2015-йилларда Ўзбекистонга 162 млн. АҚШ доллари миқдорида маблағ ажратди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Бирлашган миллатлар ташкилоти томонидан 2010-2015-йилларда БМТ дастури доирасидаги турли лойиҳа ва дастурларни амалга ошириш мақсадида Ўзбекистонга 162 млн. АҚШ доллари миқдорида маблағ ажратилди. Бу ҳақда БМТнинг Ўзбекистондаги доимий вакили Стефан Приснер баёнот берди.

Унинг қайд этишича, мазкур маблағлар БМТ лойиҳалари ва дастурлари томонидан бандлик, ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолининг иқтисодий хавфсизлигини, таълимни, соғлиқни сақлаш хизматларининг сифатини ошириш, табиий ва маданий ресурслардан оқилона фойдаланиш, адлия тизимига мурожаат қилиш йўлларини соддалаштириш ва қонун устуворлигини таъминлашга қаратилган турли ташаббусларни ҳаётга тадбиқ этиш йўлида сарфланди.

2016 йилда БМТнинг Ўзбекистондаги тизими 2016-2020 йилларга мўлжалланган ЮНДАФ доирасида иқтисодий фаровонлик, ижтимоий ҳимоя, соғлиқни сақлаш, таълим, атроф-муҳит муҳофазаси ва самарали бошқарув соҳаларида икки йиллик режаларни амалга оширишга киришди.

Ўзбекистон ҳукумати билан биргаликда ишлаб чиқилган жорий ЮНДАФ дастури БРМ билан узвий боғлиқ бўлиб, унда мамлакат тараққиётидаги устувор вазифалар акс этган.

Мазкур дастурни қўллаб-қувватлаш учун 144,94 млн. АҚШ доллари миқдорида маблағ ажратилади.

БМТ маълумотларига кўра, уларнинг 86,25 млн. АҚШ доллари мавжуд маблағлар ва 58,69 млн. АҚШ долларидаги маблағлар эса донорлар ёрдамида жалб қилинадиган бошқа маблағлардир.

ЮНДАФга кўра, 25 млн. АҚШ доллари (умумий маблағнинг 17 фоизи) самарали бошқарувга, 37,28 млн. АҚШ доллари (26 фоиз) ижтимоий ҳимоя ва турмуш шароитини яхшилашга, 33,4 млн. АҚШ доллари (23 фоиз) таълим ва соғлиқни сақлашга ҳамда 49,26 млн. АҚШ доллари (34 фоиз) табиий ресурслардан оқилона фойдаланишга сарфланади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг