“Blue Peace Матказий Осиё” ташаббуси сув ресурсларини бошқариш бўйича ҳамкорлигини мустаҳкамламоқда
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Тошкент шаҳрида Швейцария томонидан молияштирилаёткан “Blue Peace Марказий Осиё” (BPCA) лойиҳасининг кейинги босқичини ишга туширишга тайёргарлик доирасида минтақавий семинар бўлиб ўтди. Тадбирда Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон миллий делегацияларининг 100 дан ортиқ вакили, халқаро ва минтақавий ташкилотлар вакиллари, экспертлар ҳамда давлат ҳамкорлари иштирок этди.
Семинар лойиҳанинг амалга ошираётган консорциум – Халқаро сув ресурсларини бошқариш институти (IWMI), Халқаро табиатни муҳофаза қилиш иттифоқи (IUCN) ва Марказий Осиё минтақавий экологик маркази (CAREC) томонидан ташкил этилди.
Семинар иштирокчилари Швейцария томонидан 2010 йилда илгари сурилган “Blue Peace” ташаббусини Марказий Осиё мамлакатлари ўртасида сув ресурслари соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашда муҳим восита сифатида эътироф этдилар. 2017 йилдан бошлаб Марказий Осиё дунёдаги BPCA фаолият юритаётган учта минтақадан бири бўлиб, бу ерда «сув» дипломатиясини, минтақавий ҳамкорликни ривожлантиришга ҳамда сув ресурслари соҳасида янги авлод мутахассисларини тайёрлашга кўмаклашмоқда. Масалан, Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги гидропост қўшма сув ресурсларини мониторинг қилиш ва бошқаришни мустаҳкамлашга, ишончни ривожлантиришга ҳамда минтақада барқарор сувдан фойдаланишни илгари суришга бўлган интилишни намоён этмоқда.
“Сув ресурслари соҳасидаги ҳамкорлик – Марказий Осиёда барқарор ривожланишнинг калитидир. “Blue Peace Марказий Осиё” ташаббуси минтақада мулоқотни ривожлантириш, қўшма ечимларни илгари суриш ва сув ресурсларини бошқаришни мустаҳкамлашга кўмаклашмоқда. Швейцария ушбу ташаббусни кўп йиллардан бери қўллаб-қувватлаб келаётганидан фахрланади ва у Марказий Осиё мамлакатлари ҳамда жамоалари учун амалий фойда келтиришида давом этишга ишонади”, – қайд этди Андрин Финк, Швейцариянинг Тошкент шаҳридаги элчихонаси миссияси раҳбари ўринбосари.
Семинар давомида асосий эътибор келгуси беш йил давомида ташаббусни амалга ошириш жараёнида тегишли маҳаллий, миллий ва минтақавий манфаатдор томонларнинг иштирокида қўшма режалаштиришга қаратилди. Лойиҳанинг ишга туширилиши 2025 йил май ойига белгиланган. Иштирокчилар минтақавий сув ҳамкорлигини мустаҳкамлаш учун сув дипломатияси ва мулоқот соҳасидаги устувор йўналишларни муҳокама қилдилар. Хусусан, сув сифати, иқлим ўзгаришига мослашиш, экотизимларнинг барқарорлиги, рақамлаштириш, маълумотларни бошқариш ҳамда ёшлар ва аёлларнинг фаол штирокига алоҳида эътибор қаратилди.
“Иқлим ўзгаришига мослашиш комплекс ёндашувни талаб қилади, айниқса экологик барқарорликка бевосита боғлиқ бўлган сув сектори учун. Яхшиланган сув ресурсларини бошқариш стратегиялари Марказий Осиё давлатларига нафақат иқлимий муаммоларни енгиб ўтишда, балки узоқ муддатли ҳамкорликни мустаҳкамлашда ҳам ёрдам беради. Семинар эса бу йўналишда муҳим қадам бўлиб, экспертлар ва давлат вакилларини қўшма мулоқот учун бирлаштирди”, – дея таъкидлади Мария Линделин, IUCNнинг сув ресурсларини бошқариш бўйича катта ходими.
«Сув» дипломатияси ва минтақавий сув ҳамкорлиги Марказий Осиёда барқарор ривожланиш ҳамда иқлим ўзгаришига мослашиш учун ҳал қилувчи аҳамиятга эга. Минтақадаги сув ресурсларига ортиб бораётган босимни инобатга олган ҳолда, самарали давлатлараро ҳамкорлик адолатли тақсимотни таъминлаш ва сув ресурсларини оқилона бошқариш бўйича ишончли стратегияларни ишлаб чиқишга имкон беради.
“Марказий Осиёдаги барча давлатлар учун умумий манфаатларни аниқлаш – сув ресурслари соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашнинг калитидир. Илмий асосланган ечимларни топиш зарур, чунки айнан улар сув ресурсларини самарали бошқариш ва уларни адолатли тақсимлаш имконини беради. Тараққиётга йўналтирилган тадқиқотлар билан шуғулланувчи ва Марказий Осиёда 20 йилдан ортиқ тажрибага эга бўлган Халқаро сув ресурсларини бошқариш институти (IWMI) ушбу лойиҳани амалга оширишда асосий роль ўйнайди ҳамда минтақавий ва икки томонлама ҳамкорликни ривожлантиришга кўмаклашади.” – дея таъкидлади Доктор Барбара Януш-Павлетта, IWMIнинг Марказий Осиё минтақавий экологик маркази вакили.
BPCA ташаббусининг саккиз йиллик тажрибасига таяниб, лойиҳанинг янги босқичи Марказий Осиёда сув масалалари бўйича ҳамкорликни янада мустаҳкамлашда давом этади, конструктив мулоқот ва инновацион ечимлар учун платформа яратади. Биргаликдаги саъй-ҳаракатлар ва янги билимлар мамлакатларга узоқ муддатли барқарор ривожланишни таъминлашга ва минтақа аҳолиси