Валюта курслари 30/09/2024
$1 – 12715.42
UZS – -0.17%
€1 – 14190.41
UZS – -0.02%
₽1 – 137.00
UZS – -0.44%
Қидириш
Ўзбекистон 14/07/2018 Бизнинг жамиятда ҳар бир аёл давлат ҳимоясидадир!
Бизнинг жамиятда ҳар бир аёл давлат ҳимоясидадир!
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2018 йилнинг 14 июль куни Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳамкорликда “Бизнинг жамиятда ҳар бир аёл давлат ҳимоясидадир!” шиори остида тадбир ўтказишди.

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 февралдаги «Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5325-сонли Фармони ижроси юзасидан ишсиз бўлган хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида манзилли ишлар амалга оширилмоқда.

Мақсад - ёрдамга муҳтож бўлган ва оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, ишсиз хотин-қизларни бандлигини таъминлаш.

Хотин-қизлар қўмитаси томонидан «Бизнинг жамиятда ҳар бир аёл давлат ҳимоясидадир!» шиори остида вилоятлардан иш қидириб Тошкент шаҳрига келган хотин-қизларни бандлигини таъминлаш, уларнинг муаммоларини ҳал этиш мақсадида «Қўйлиқ» ва «Чорсу» бозорлари атрофидаги норасмий ёлланма ишчилар тўпланган жойларда бир марталик иш қидириб чиққан хотин-қизлар ўртасида ўрганишлар ўтказилмоқда.

Шу кунгача 150 нафар хотин-қизлар билан мулоқотлар уюштирилди, ҳамда уларни яшаш жойлари бўлган Андижон, Бухоро, Наманган, Самарқанд, Сурхондарё ва Фарғона вилоятларидан Тошкент шаҳрига келишларининг сабаблари аниқланиб, Тошкент шаҳрига иш излаб келган хотин-қизлар давлатимиз томонидан яратилаётган имкониятлардан, хусусан тадбиркорлик билан шуғулланиш, имтиёзли кредитлар ва томорқа хўжаликларидан мақсадли фойдаланиш, бандликни таъминлаш каби соҳаларда белгиланган имтиёзлардан хабардор эмаслиги маълум бўлди.

Бугунги тезкор тадбиримизда ҳам Хотин-қизлар қўмитаси томонидан мутасадди ташкилотлар билан биргаликда мазкур соҳадаги чора-тадбирларни изчил амалга ошириш мақсадида, барча вилоятлардаги норасмий ёлланма ишчилар тўпланган жойларда иш излаб келаётган хотин-қизлар билан мулоқотлар ўтказиш, уларнинг муаммоларини аниқлаш ва бартараф этиш бўйича чора-тадбирларни тизимли давом эттириш, жойларда хотин-қизлар ўртасида тадбиркорлик билан шуғулланиш, имтиёзли кредитлар ва томорқа хўжаликларидан мақсадли фойдаланиш каби соҳаларда белгиланган имтиёзлар ҳақида тарғибот ишларини кучайтириш режалаштирилди.

Амалга оширилаётган ишларни маҳаллий ва марказий оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиш мўлжалланмоқда.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг