Валюта курслари 22/11/2024
$1 – 12844.21
UZS – -0.09%
€1 – 13508.26
UZS – -0.46%
₽1 – 127.35
UZS – -0.63%
Қидириш
Дунё 27/10/2016 “Бизнесни юритиш 2017”: Марказий Осиё мамлакатларида ижобий ислоҳотлар қайд этилди
“Бизнесни юритиш 2017”: Марказий Осиё мамлакатларида ижобий ислоҳотлар қайд этилди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Жаҳон банки (ЖБ) ҳамда Халқаро Молия корпорацияси (ХМК) томонидан эълон қилинган “Бизнесни юритиш 2017” (Doing Business) халқаро рейтинги маълумотларига кўра, ўтган йили Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон давлатлари тадбиркорлик фаолиятини мувофиқлаштириш соҳасидаги 9 та йўналиш бўйича жами 12 та ислоҳот ўтказишди. Бунда Қозоғистон амалга оширилган ислоҳотлар бўйича Европа ва Марказий Осиё минтақасида иккинчи йил кетма-кет биринчи ўринни банд этмоқда.

Изланиш маълумотларига кўра, Қозоғистон 7 та ислоҳотни амалга оширган – Марказий Осиё мамлакатлари бўйича энг кўпи – шу билан маҳаллий тадбиркорларга бизнес юритиш учун қулай шароитлар яратилди. Ўзбекистон 3 та муҳим ислоҳотни амалга оширган бўлса, Қирғизистон ва Тожикистон биттадан ислоҳотларни амалга оширишган.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг