Валюта курслари 22/11/2024
$1 – 12844.21
UZS – -0.09%
€1 – 13508.26
UZS – -0.46%
₽1 – 127.35
UZS – -0.63%
Қидириш
Иқтисод 14/11/2016 Бизнесни рўйхатдан ўтказиш онлайн режимида кеча-ю кундуз амалга оширилади
Бизнесни рўйхатдан ўтказиш онлайн режимида кеча-ю кундуз амалга оширилади
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2017-йилнинг 1-апрелидан бошлаб Ўзбекистонда фаолият юритаётган тадбиркорларни рўйхатдан ўтказиш онлайн режимида кеча-ю кундуз амалга оширилади.

Ўзбекистон Ҳукумати 2016-йилнинг 28-октябрь куни “Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида” қарор қабул қилди.

Мазкур ҳужжат тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйиш тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар комплексини маъқуллади.

Қарорга кўра, 2017-йилнинг 1-апрелидан бошлаб тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан Ўзбекистон Республикаси Давлат интерактив хизматлари ягона порталига интеграциялашган Интернет тармоғидаги Тизим орқали кеча-ю кундуз ўтказиш ва ҳисобга қўйиш таъминланади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг