Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Ўзбекистон 14/10/2023 Бишкекка амалий ташриф якунланди
Бишкекка амалий ташриф якунланди

Бишкекка амалий ташриф якунланди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги саммитида иштирок этиш учун Бишкек шаҳрига амалий ташрифи якунланди. Давлатимиз раҳбари Тошкентга жўнаб кетди.

“Манас” халқаро аэропортида давлатимиз раҳбарини Қирғиз Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Раиси - Президент Администрацияси раҳбари Ақилбек Жапаров ва бошқа расмий шахслар кузатиб қўйди.

Ўзбекистон Президенти бугун МДҲ Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлисида иштирок этди ҳамда Ҳамдўстлик доирасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада кенгайтириш бўйича қатор муҳим ташаббусларни илгари сурди.

Дўстлик, яхши қўшничилик ва кўп қиррали ҳамкорлик муносабатларини мустаҳкамлашга қўшган улкан ҳиссаси учун Ўзбекистон етакчисига ташкилотнинг олий мукофоти – МДҲ Фахрий нишони топширилди.

Саммит доирасида Президентимиз Беларусь Президенти Александр Лукашенко билан учрашув ўтказди.  

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг