Валюта курслари 25/08/2025
$1 – 12357.09
UZS – -0.46%
€1 – 14330.52
UZS – -0.95%
₽1 – 153.49
UZS – -0.88%
Қидириш
Молия 25/08/2025 Биринчи ярим йилликда UzCard соф фойдаси 52,7 фоизга ошиб, 620 миллиард сўмни ташкил этди

Биринчи ярим йилликда UzCard соф фойдаси 52,7 фоизга ошиб, 620 миллиард сўмни ташкил этди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — “Ягона умумреспублика процессинг маркази” АЖ (UzCard) тўлов операторининг 2025 И ярим йиллигидаги соф фойдаси аудитланмаган МҲХС бўйича 621,6 млрд сўмни ташкил этди, бу кўрсаткич 2024 йилнинг мос даврига нисбатан 52,7% га кўпдир (406,9 млрд сўм).

Ҳисоботга кўра, белгиланган давр мобайнида соф тушум 68,7% га ошиб, 953,3 млрд сўмга етди. Операцион фойда 59,7% га ошиб, 636,4 млрд сўмни ташкил этди, фойда солиғи бўйича харажатлари эса 3,3 млрддан 3,1 млрд сўмга қисқарди.

UzCard активлари 57,9 фоизга ўсган ҳолда 997,3 миллиард сўмни ташкил этди. Корхона капитали 146,4 фоизга ошиб, 790,5 миллиард сўмга етди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг