Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Иқтисод 04/08/2016 Биринчи “Boeing-787 Dreamliner” самолёти бўёқдан чиқарилди
Биринчи “Boeing-787 Dreamliner” самолёти бўёқдан чиқарилди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- “Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпанияга қарашли биринчи “Boeing-787 Dreamliner” самолёти бўёқдан чиқарилди.

Ўзбекистон байроғи рангига бўялган “Boeing-787 Dreamliner” самолётининг суратлари “Twitter” микроблогида чоп этилди.

Қайд этамиз, иккита “Boeing-787 Dreamliner” самолётларидан дастлабкиси Ўзбекистонга Мустақиллигимизнинг 25 йиллигини нишонлаш кунларида етиб келади. “Орзудаги лайнер” Ўзбекистон аҳолиси учун байрам шарафига муносиб совға бўлади.

Шу йилнинг сентябрь ойидаёқ “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК йўловчилари “Boeing 787 Dreamliner” самолётидаги қулайликнинг янги даражасини муносиб баҳолаш имконига эга бўладилар.

Янги самолёт узоқ ва ўта узоқ халқаро йўналишларда фойдаланилади, бу эса ўз навбатида Тошкент – Нью-Йорк каби ўта узоқ масофаларга ҳам қўнмасдан етиб олиш имконини беради.

“Boeing 787 Dreamliner” кенг фюзеляжли, икки моторли реактив йўловчи самолёти ҳисобланади. Йўловчиларнинг максимал сони: 250 нафардан 330 нафаргача.

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК ва “Boeing” компанияси иккита “Boeing-787-800 Dreamliner” самолётлари ва битта захира двигателини харид қилиш борасида шартнома имзолашган. Шартнома нархи 246,4 млн. АҚШ долларини ташкил этади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг