Валюта курслари 22/11/2024
$1 – 12844.21
UZS – -0.09%
€1 – 13508.26
UZS – -0.46%
₽1 – 127.35
UZS – -0.63%
Қидириш
Хитой 13/09/2023 Бирга ҳаракатланинг ва мақсадга эришинг!
Бирга ҳаракатланинг ва мақсадга эришинг!

Бирга ҳаракатланинг ва мақсадга эришинг!

Хитойга хизмат сафарига боргунга қадар рафтинг ҳақида интернет ва ТВ орқали хабардор эдим. Лекин ташрифимизнинг биринчи куниёқ ташкилотчилар бизни «рафтинг» саёҳатига таклиф қилишди ва биз ҳеч иккиланмай рози бўлдик. 

Тушликлан сўнг бутун дунёдан келган ҳамкасбларимиз билан биргаликда «рафтинг» саёҳати бўладиган манзилга етиб келдик. Энг аввало бизни хавфсизлик қоидалари билан таништиришди. Ҳар биримиз сувга тушишдан аввал энгимизга қутқарув жилети, бошимизга махсус каска кийиб, қўлимизга эшкакни олдик.  

Шундан сўнг ҳаво билан иширилган доирасимон қайиққа, яъни рафтга икки нафардан бўлиб ўтирдик. Рафтга яхшилаб жойлашиб олганимиздан сўнг бизни тепаликдан пастга, яъни ўртача тезликда оқадиган дарёга тушириб юборишди...

Рафтингнинг яна бир ёққан томони - бу рафтда ўтирган икки нафар иштирокчи ҳам эшкакдан фойдаланишда шериги билан  маслаҳатлашиб ҳаракат қилиши керак. Ана шундагина қайиқ тўғри ҳаракатланади ва қирғоқларга чиқиб кетмайди. Бундан хулоса: бирга ҳаракатланинг ва мақсадга эришинг!

Шуни қайд этишим лозимки, рафтинг жуда ҳам қизиқарли саёҳат бўлиб, адреналинга тўла, экстремал сув аттракциони экан, бу эса  бир умрлик унутилмас таассуротларни тақдим этишига ишончимиз комил.

Сафар давомида мана шундай тадбирларни ташкил этган хитойлик дўстларимизга миннатдорлик билдирамиз!

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг