Валюта курслари 28/11/2024
$1 – 12848.38
UZS – 0.22%
€1 – 13512.64
UZS – 0.31%
₽1 – 120.07
UZS – -1.79%
Қидириш
Ўзбекистон 22/02/2023 Бир ҳафтада иштихонликларнинг 7 мингдан зиёд масаласи ҳал этилди
Бир ҳафтада иштихонликларнинг 7 мингдан зиёд масаласи ҳал этилди

Жорий йилнинг 13-21 февраль кунлари Президент администрацияси, Халқ қабулхонаси, йигирмага яқин вазирлик ва идоралар, сектор раҳбарларидан иборат Республика ишчи гуруҳи Самарқанд вилоятининг Иштихон тумандаги 62 та маҳаллада 44 мингдан зиёд хонадонлар, 443 та объектларда ўрганишлар олиб борди.

Аниқланган 10 мингдан ортиқ муаммоли масалаларнинг қарийб 7,5 мингга яқини жойида ҳал этилди, 3 мингга яқини эса кўриб чиқиш учун назоратга олинди.

Ўрганишлар давомида асосий эътибор ҳудудда тадбиркорликни ривожлантириш, бу билан ишсиз аҳолини доимий иш билан тамъинлаш, реал даромадини оширишга қаратилди. Айни бу борада ҳудуднинг ўсиш драйверларидан келиб чиқиб, лидер тадбиркорлар фаолиятини кооперация алоқалари орқали аҳолининг ишсиз қатламига бириктириш ва бандлигини таъминлашга эришилди. 

Туманда тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида 6,2 млрд. сўмлик имтиёзли кредитлар ажратилганлиги 235 нафар фуқароларни ўз тадбиркорлиги бошлаши учун катта имконият бўлди.

Янги тизим асосидаги аҳоли муаммолари билан ишлашда халқни ўйлантириб келаётган ички йўллар таъмири, электр энергияси, газ ва ичимлик суви таъминоти билан боғлиқ энг бирламчи ҳаётий масалаларга ҳам ечим топиш чоралари кўрилди. Бу жараёнда 91,7 км ички йўллар шағаллаштирилди, 2 км. йўлга асфальт ётқизилди.

Ўрганишлар давомида 12 та янги трансформатор ўрнатилиб, 32 таси таъмирдан чиқарилди, 474 дона бетон устунлар ўрнатилди, 13,2 км янги электр кабели тортилди. Масалан, Чақар маҳалласининг Хўжамурод қишлоғида йилдан-йилга аҳоли сонининг ортиб бориши натижасида турли узилишлар кузатилаётганлиги, қўшимча равишда трансформатор ўрнатиш лозимлиги аниқланганди. Шундан сўнг, 30 дан ортиқ қўлбола симёғочлар темирбетон таянч устунларга алмаштирилди. 160 киловатли янги трансформаторнинг ўрнатилиши билан 138 та хонадоннинг электр энергия таъминоти яхшиланадиган бўлди.

Республика ишчи гуруҳининг ўрганишлари натижасида 2 та сув узатиш станцияси таъмирланди, 7 км сув қувури ётқизилди, 8,5 км сув қувурини ётқизиш ишлари давом эттирилмоқда. “Шейхларкент” маҳалласида 34 та хонадонни тоза ичимлик суви билан таъминлаш учун бошланган ҳаракатлар билан 20 йилдан буён бу борада мурожаат қилиб чарчаган фуқароларнинг хонадонига оби ҳаёт кириб борадиган бўлди.

Шунингдек, Иштихон туманининг "Тўпор", "Намуна", "Шайхислом", "Қайирма", "Йўғонтепа", "Миришкор", "Зарбанд", "Ғофур Ғулом", "Азамат" маҳаллаларида ҳам 6 та сув иншоотларини қуриш, 16,2 км ли ичимлик суви тармоғини тортиш ишлари амалга оширилмоқда. Натижада ушбу маҳаллаларда яшовчи 3 мингга яқин аҳолининг ичимлик суви таъминоти яхшиланиб, 1250 нафар аҳоли илк бор марказлашган тоза ичимлик суви билан таъминланади.

Ўрганишлар доирасида тумандаги ижтимоий соҳа оъбектлари, таълим муассасаларининг аҳволи, моддий таъминотидагни муаммолар ҳам ўрганилди.

5 та мактабга 50 дона бадиий адабиётлар тўплами берилган бўлса,2 та мактабга 21 млн. сўмлик электрон доска ва қуввати 15 кВт бўлган қуёш панелли ўрнатилди. 12 та мактабга эса 119 млн. сўмлик, 2 та мактабгача таълим ташкилотига 124 млн. сўмлик зарурий жиҳозлар ва ўқув парталари топширилди. 5 та мактабни электр кабеллари таъмирланди, 1 тасида янги қозонхона қурилди. 149 нафар эҳтиёжманд оилалар фарзандларини мактабгача таълим ташкилотига имтиёзли равишда қабул қилиниши ташкил қилинди.

Республика ишчи гуруҳи ўрганишлари давомида 725 нафар фуқароларнинг бандлигига кўмаклашилди. 258 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди, 249 нафари касб-ҳунарга йўналтирилди, 218 нафари ўзини ўзи банд қилиши бўйича давлат рўйхатидан ўтказилди. Иштихон маҳалласида ўтказилган “Бўш иш ўринлари ярмарка”сида 96 нафар фуқаронинг бандлиги таъминланди.

Бундан ташқари, 90 нафар ишсиз фуқароларга 623 млн. сўмлик тикув машиналари, мотокультиваторлар тарқатилди. 349 нафар “Ёшлар дафтари”да бўлган ёшларга 514,2 млн. сўм моддий ёрдам кўрсатилди. 

Мухтасар айтганда, давлатимиз раҳбари топшириғи асосида тузилган Республика ишчи гуруҳининг “Оққўрғон тажрибаси” асосида Иштихон туманидаги ўрганишлари хонадонларгача кириб бориш, одамларни ўйлантираётган масалаларни энг бирламчи нуқтада аниқлаб, уларга ечим топишда муҳим аҳамият касб этди.

Ҳудудда аниқланган муаммоларни ҳар томонлама таҳлил қилиш ва ҳал этиш мақсадида эса аниқ молиялаштириш манбалари, ижро муддатлари ва “йўл харитаси” ишлаб чиқилди.

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг