Валюта курслари 25/11/2024
$1 – 12829.07
UZS – -0.12%
€1 – 13344.80
UZS – -1.21%
₽1 – 124.91
UZS – -1.92%
Қидириш
Ўзбекистон 26/03/2024 Биологик фаол қўшимчали маҳсулотларни реклама қилишга таниқли шахсларнинг жалб қилиниши: муаммолар, хорижий тажриба ва таклифлар
Биологик фаол қўшимчали маҳсулотларни реклама қилишга таниқли шахсларнинг жалб қилиниши: муаммолар, хорижий тажриба ва таклифлар

Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) мутахассислари биологик фаол қўшимчали маҳсулотлар рекламасига таниқли шахсларни жалб қилиш билан боғлиқ муаммолар ва бу борада хориж тажрибасини ўрганди.

2022-йилда 167,9 млрд. АҚШ долларига баҳоланган глобал биологик фаол қўшимчалар (БФҚ) бозори 2030-йилга бориб, йиллик 7,9 фоиз ўсиш суръати билан 301,4 млрд. АҚШ долларига етиши прогноз қилинмоқда.

БФҚ истеъмолининг ўсишига асосан интернет ва бошқа оммавий ахборот воситаларидаги рекламалар сабаб бўлиб,
томошабинлар уларда иштирок этган таниқли шахсларни моддий жиҳатдан мафаатдор бўлмаган холис маслаҳатчи сифатида қабул қилади.

Ҳиндистонлик тадқиқотчиларнинг мультивитаминли қўшимчалардан фойдаланиш борасида таниқли кишиларнинг тавсияси одамларга қандай таъсир кўрсатишини аниқлаш мақсадида ўтказган сўрови респондентларнинг 65 фоизи мазкур маҳсулот брендлари ҳақида гапирган машҳур кишиларга ишонишини кўрсатди. 

Симмон университети тадқиқотчилари 88 та нашрдаги 238 та маълумотни ўз ичига олган БФҚ рекламаларини ўрганиб чиққач, уларининг саломатликка ижобий таъсири ҳақида айтилган таъкидларнинг 15 фоизи аниқ, 23 фоизи ноаниқ, 3 фоизи нотўғри, 5 фоизи қисман аниқ ва 55 фоизи асоссиз эканлиги аниқлади. 

Ҳар йили АҚШда тез тиббий ёрдам бўлимига қилинган мурожаатларнинг камида 23000 таси БФҚ дан фойдаланиш билан боғлиқ.

Шикоятларнинг аксариятида юракнинг тез уриши, кўкракда оғриқнинг пайдо бўлиши ва ютиш билан боғлиқ муаммо юзага келгани таъкидланган.

Аксарият ҳолларда эса аҳолининг реклама таъсирига мойил қатламлари, яъни кексалар ва вояга етмаганлар БФҚ тижоратчиларининг мақсадли аудиторияси бўлиб қолмоқда.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг