Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Маданият 18/04/2019 Бешинчи Халқаро жаз фестивали Ўзбекистонда
Beshinchi Xalqaro jaz festivali O'zbekistonda

Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) - Ҳар йили ЮНЕСКО томонидан жаз ҳақида ҳалқаро жамоатчиликнинг билим даражаси ўсишига, тинчлик, бирдамлик, мулоқот ва инсонлар ўртасида танишувни йўлга қўядиган куч сифатида таъриф этилган воқеликлардан бири бу – халқаро жаз кунидир.  Шунингдек, ушбу кун нафақат жаҳонда, балки Ўзбекистон мусиқа оламида ҳам муҳим саналардан бири ҳисобланади. Жорий йил халқаро жаз фестивали Ўзбекистонда бешинчи маротаба, 14 апрелдан 30 апрелга қадар ўтказилмоқда.

Ушбу фестиваль Ўзбекистон Республикаси Маданият Вазирлиги, Ўзбекистон Давлат Филармонияси, ЮНЕСКО нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси, "Илхом" театри / Илхом Жаз клуби томонидан ташкиллаштирилган бўлиб, жорий йил ташкилотчилар рўйхатидан Ўзбекистон маданият ва саньатни ривожлантириш фонди, Тошкент шахар хокимияти ва "KI AGENCY" реклама агентлиги ўрин олди.

Фестиваль доирасида хориждан ташриф буюрган ва ўзбек жаз мусиқачилари иштирокида 20 та концерт дастури ташкил этилади. Бундан ташқари Тошкент шаҳрида жойлашган мусиқа мактаблари ва коллежларда маҳорат дарслари, джем-сейшнлар ўтказилади. Шу каби тадбирлар Бухоро, Қўқон ва Самарқандда ҳам бўлиб ўтади. Шуни таъкидлаб ўтиш жоизки, Ўзбекистонга фестивал доирасида жаҳонга машҳур жаз қўшиқчилари нафақат ўз ижодида юз бераётган янгиликларни намойиш этиш, балки маҳаллий хамкасблари билан кўришиш ва мулоқот қилиш учун ҳам ташриф буюришади. Бу йил фестивалга қуйида номлари келтирилган машҳур жаз мусиқачилари ташриф буюришади: Барна Пели (Венгрия), Абс (Чехия), Иван Гунаван (Индонезия), Шефали Альварес (Ҳиндистон), Малколм Брафф ва Клер Юненэн (Швейцария), Эфе Турумтау ва Никола Зариц (Туркия), Арун Гхош (Буюкбритания), Омри Мор ва Берихуном Абате (Исроил), Лоун (Франция).

Фестивал тадбирлари деярли ҳар куни Тошкентда жойлашган турли ҳил саҳна ва майдонларда бўлиб ўтмоқда. Асосий саҳна заллари – Ўзбекистон Давлат Консерваторияси, Туркистон Санъат саройи, Ўзбекистон Ёшлар театри, шунингдек баъзи бир тадбирлар В. А. Успенский номидаги мусиқа мактаби ва Бродвей майдонида бўлиб ўтмоқда. Шунинг учун фестивал меҳмонлари ўз мусиқа дидларидан келиб чиқган ҳолда ўзларига мос концерт дастурини танлашлари ва жонли жаз мусиқасини эшитишлари мумкин.

Фестиваль дастури, чипталар ҳамда таклифномалар хақидаги маълумотни фестиваль ташкилотчиларининг сайтидан, фейсбукдаги расмий саҳифалардан, ЮНЕСКО ва иштирокчи-элчихоналардан, ОАВ вакилларидан олиш мумкин.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг