Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Маданият 10/02/2019 Берлин халқаро кинофестивали: “Scorpion” филми Буюк Британия павилонида сотилмоқда
Берлин халқаро кинофестивали: “Scorpion” филми Буюк Британия павилонида сотилмоқда

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Хабарингиз бор, Ўзбекистон делегацияси Берлин халқаро кинофестивали доирасида бўлиб ўтаётган бутунжаҳон киносаноати вакиллари учун энг йирик тадбирлардан бири бўлган Европа кинобозорида биринчи марта ўз тақдимотлари билан иштирок этмоқда.

Халқаро кинофестивалда мамлакатимизнинг тажрибали ва ёш кино мутахассислари хорижий нуфузли кинокомпаниялар вакиллари билан музокаралар олиб бормоқда.

Мазкур музокаралар Туркия, Франция, Италия, Украина, Испания, Миср, Буюк Британия мамлакатлари билан амалга оширилмоқда.

Айни пайтда кинофестивалда Ўзбекистон миллий кинокомиссиясини Халқаро кинокомиссиялар ассоциациясига аъзо бўлиш масаласи кўриб чиқиляпти.

«Scorpion» филми эса Буюк Британиянинг павилонида сотилмоқда.

Юртимизда аньанавий ўтказилаётган PROlogue  кинофестивали тақдимотлари ҳам давом этмоқда.

Кинофестивалда хиндистонлик супер юлдуз Рангвир Синх ўзбек  киносидан таклифлар бўлса, бажонидил қабул қилиб, ўзбек актёрлари билан бир сафда роль ўйнаш нияти борлигини таъкидлади.

Делегатлар жаҳон киносаноати вакиллари билан Ўзбекистон иштирокида қўшма кинолойиҳалар қилиш ҳамда чет эл кинокомпанияларини юртимизга филмлар суратга олиш учун таклиф этиш юзасидан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатишмоқда.

Эслатиб ўтамиз, ушбу павилонни ташкиллаштиришда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, «Ўзбеккино» Миллий агентлиги, Кинематографияни ривожлантириш маркази ҳамда Ўзбекистоннинг Германиядаги элчихонаси яқиндан кўмаклашди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг