Валюта курслари 22/11/2024
$1 – 12844.21
UZS – -0.09%
€1 – 13508.26
UZS – -0.46%
₽1 – 127.35
UZS – -0.63%
Қидириш
Технологиялар 23/08/2023 Beeline Uzbekistan бутун мамлакат бўйлаб ўз тармоғини фаол равишда кенгайтирмоқда
Beeline Uzbekistan бутун мамлакат бўйлаб ўз тармоғини фаол равишда кенгайтирмоқда

Мамлакатнинг энг йирик солиқ тўловчиларидан бири Beeline Uzbekistan алоқа сифатини яхшилаш ва бутун Ўзбекистон бўйлаб 4G/LTE тармоғининг қамровини кенгайтириш мақсадида ўз тармоғини ривожлантириш ва янгилашда давом этмоқда. Рақамли оператор алоқа ва интернет хизматларининг йирик халқаро провайдери VEON Group манфаатларини намойиш этади.

Жорий ёз Beeline Uzbekistan учун ниҳоятда қизғин ўтди, digital-оператор бутун мамлакат бўйлаб 1300 та база станцияларини ишга туширди. Фарғона водийсининг 31 тумани, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикасининг 10 тумани ва Хоразм вилоятининг 5 та туманида алоқа сифати яхшиланди. Натижада нафақат алоқа сифати ошди, балки тармоқ қамровининг ҳудуди ҳам сезиларли даражада кенгайтирилди.

«Бизнинг узоқ муддатли мақсадимиз 4G қамровини 2022 йил охирида эришилган 78 фоиздан 85 фоизгача оширишдир, шунинг учун биз 4G тармоғимизни такомиллаштиришда давом этмоқдамиз». Beeline Uzbekistan техник директори Маҳмуджон Нодировнинг сўзига кўра: «Биз барча мижозларимиз юқори тезликдаги мобил интернетга эга бўлишини истаймиз ва биз замонавий рақамли технологиялар ва ишончли алоқани ҳаттоки энг чекка ҳудудларда ҳам мавжуд қилиш учун астойдил ҳаракат қилмоқдамиз».

Масалан, Фарғона водийсининг чекка ҳудудидаги икки қишлоғида – Қўштепа туманидаги Тинчлик ва Янгиобод қишлоқларида илк бор мобил алоқа пайдо бўлди. Эндиликда ҳудуд аҳолиси юқори тезликдаги 4G-интернетдан фойдаланиш имкониятига эга. Бундан ташқари, Қорақалпоғистон Республикаси Шуманай туманидаги Жана-Қалъа қишлоғи алоқа билан таъминланди. Туркманистон чегарасидаги бу олис аҳоли пунктида атиги 390 киши истиқомат қилади. 

«Маҳалламизда интернет билан боғлиқ муаммолар бор эди. Интернет секин ишларди, файлларни юклаб олиш эса узоқ вақат талаб қилар эди. Ҳозир бизга яқин жойда 4G Beeline база станцияси бор, овозли алоқа ҳам аъло даражада. Шунингдек, мобил интернет алоқаси ишончли ва барқарор ишламоқда. Бунинг учун Beeline Uzbekistan жамоасидан миннатдормиз», — деди Шуманай туманининг Акжап аҳоли пунктида яшовчи Муҳаммадмират Мурадов. 

Бухоро ва Навоий вилоятларидаги тўртта шаҳар ва саккизта туманда ҳам модернизация ишлари амалга оширилди. Қоракўл ва Олот туманларида модернизация ишлари ўтказилгани каби, илгари фақат 2G ва 3G тармоқлари мавжуд бўлган аҳоли пунктларида 4G қамров ҳудуди кенгайтирилди. Бухоро вилоятининг учта туманида ҳам 4G тармоғининг сиғимлари кенгайтирилди. Бу энди тармоқ кўпроқ фойдаланувчиларга хизмат кўрсатиши ва бир вақтнинг ўзида кўпроқ маълумот юбориши мумкинлигини англатади. 

Навоий вилоятида ҳам тармоқ модернизация қилинди. Масалан, янги база станцияси Зарафшон шаҳрида ҳам овозли алоқа, ҳам юқори тезликдаги интернет қамрови ҳудудини кенгайтирди.

Бундан ташқари, жорий йилнинг ёзида рақамли оператор 2,5 минг кишилик Сарой, Хатирчи туманини, Навоий вилоятининг Конимех туманидаги 280 кишилик чекка ҳудудда жойлашган аҳоли пунктини ҳамда олсида жойлашган Порлоқ қишлоғини LTE тармоғи билан таъминланди. 

«Қишлоғимизда алоқа сифати жуда паст эди. Beeline Uzbekistan 2022 йил охирида база станциясини қуришни бошлади ва орадан кўп ўтмай, 2023-йилнинг август ойида 4G-тармоғи ишга туширилди. Биз, Порлоқ қишлоғида яшовчи аҳоли учун Beeline Uzbekistan’дан байрам совғасига айланди! Компания ходимлари ва раҳбариятига бутун жамоамиз номидан миннатдорчилик билдираман», — деди Порлоқ қишлоғида истиқомат қилувчи Берик Хўжаназаров. 

Ўзбекистон жанубида база станцияларини ўрнатиш ва модернизация қилишдан аввал транспорт тармоғи такомиллаштирилди. Икки шаҳарда, Жарқўрғон ва Термизда, шунингдек, Сурхондарё вилоятининг ўн битта туманида иккинчи ва учинчи авлод ускуналари 4G авлодигача такомиллаштирилди.

Бажарилган ишлар натижасида Сурхондарёнинг турли маҳаллалари ва машҳур дам олиш масканларида илк бор тўртинчи авлод мобил интернети пайдо бўлди. Ундан энди «Хўжаипок» тоғ дам олиш маскани ҳамда Олтинсой туманидаги «Вахшивар”, «Вахшивар-1», «Вахшивар-2» оромгоҳлари меҳмонлари фойдаланишлари мумкин.

«Асосийси — ҳар бир мижознинг эҳтиёжларини қондириш учун тармоғимизнинг функционаллиги ва алоқа хизматлари сифатини ошириш. 4G-интернет тезда жуда муҳим ахборот манбаи ва ишончли алоқа каналига айланиб бормоқда. Компания мамлакат ҳудудидан қатъи назар, барча фойдаланувчиларимиз учун энг янги мобил технологиялар, давлат ва финтеч хизматларидан фойдаланиш имкониятини таъминлаш учун доим тармоқни жадал кенгайтириш ва модернизация қилиш устида ишлар олиб бормоқда, бу Ўзбекистонни рақамлаштириш шароитида муҳим масала ҳисобланади», — деди Beeline Uzbekistan бош директори Анджей Малиновски.

Мамлакатимиз бўйлаб фуқаролар ва меҳмонлар манфаати учун амалга оширилаётган тармоқни модернизация қилиш лойиҳаси LTE тармоғининг сиғимини ошириш ва қўшимча аҳоли пунктларини, жумладан, қишлоқ ва аҳоли кам яшайдиган аҳоли пунктларини қамраб олишни кўзда тутади. Бу борадаги ишлар бутун Ўзбекистон бўйлаб тўхтовсиз давом этмоқда.

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг