Валюта курслари 22/11/2024
$1 – 12844.21
UZS – -0.09%
€1 – 13508.26
UZS – -0.46%
₽1 – 127.35
UZS – -0.63%
Қидириш
Технологиялар 01/02/2016 Beeline «Eвраосиё мобил кубоги» ғолибларини эълон қилди
Beeline «Eвраосиё мобил кубоги» ғолибларини эълон қилди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистонлик жамоа ТОП-3таликда ва жаҳон биринчилига йўл олмоқда.

Энг йирик алоқа оператори Beeline «Eвраосиё мобил кубоги» (Eurasia Mobile Challenge) танлови ғолибларини эълон қилди. Дастурда иштирок этиш учун рўйҳатдан ўтган 550дан зиёд ёш тадбиркорлар гуруҳларидан 28 январ куни Москвада бўиб ўтган финалда ҳакамлар уч гуруҳни танлаб олишди.

Ғолиб гуруҳлар – учунчи ўринни Ўзбекистонлик стартап жамоа – Stolik эгаллади. Ресторанда столга буюртма бериш учун бепул илова. Иккинчи ўрин – Қозоғистонлик MDIRECT жамоаси. Уларнинг иловалари автомибил эҳтиёт қисимларини бевосита ишлаб чиқарувчининг ўзидан нез топиш имконини беради. Биринчи ўринни Қирғизистонлик ArtAsian жамоаси эгаллади. Бу платформ орқали Марказий Осиёдаги усталар ҳунармандчилик маҳсулотларини сота олишлари мумкин. Лойиҳанинг мақсади – инглиз тилида гаплашувчи фойдаланувчиларни Ўзбекистон. Қозоғистон. Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистоннинг «Марказий Осиёда» яширилган» маданий анъаналарига эътиборини жалб этишдир.

Кечаги якуний ҳудудий босқичдан сўнг ушбу уч жамоа 2016 йилнинг 22-26 феврал кунлари Барселонада бўлиб ўтадиган Ҳалқаро мобил алоқа конгресси доирасида Евраосиёни тақдим этадилар.

Воқеани шарҳлар экан, Unitel МЧЖ бош директори Дмитрий Шуков шундай деди: «Йигитларимизнинг ютуқларидан, шунингдек Ўзбекистонлик мутахассислар EMC доирасида 60га яқин жамоани яратиб кўрсатган фаолликларидан жуда ҳам фахрланаман. Бу эса сўнги пайт мобайнида соҳа йирик ҳам миқдорли ҳам сифатли силжиш амалга ошгани ҳақида далолат беради. Столик жамоасини чин юракдан табриклайман ва уларга Барселонада муваффақиятлар тилаб қоламан!»

Make Your Mark («Ўз изингни қолдир») номли Vimpelomнинг глобал лойиҳаси доирасида ўтказилаётган Eurasia Mobile Challenge сентябр ойида ишга туширилган эди. Танлов ҳамкори – Huawei Technologies Co. Ltd.

Танлов доирасида ёш тадбиркорлар олдида мобил соҳасидаги ечимни яратиш ва уни ҳакамларга қуйидаги йўналишларда тақдим этиш каби масала турар эди: «Ўйин-кулгу ва маданият», «Экология», «Ижтимоий соҳа», ёки «Бошқа». Инноватсионлиги, маҳаллий аҳоли учун муҳимлиги, миқёслиги, шунингдек республика ва ҳалқаро инвесторлар учун бизнес-моделнинг ўзига ҳослиги.

Бундан ташқари Москвадаги ҳудудий финал доирасида VimpelCom А.Т. Kearney етакчи ҳалқаро консалтинг компанияси билан ҳамкорликда «Рақамли тадбиркорлик экотизими – қандай қилиб Россияда жаҳон миқёсидаги экотизимни яратиш мумкин» («Digital Entrepreneurship in Russia: how Russia can build a world-class digital ecosystem») номли маъруза тайёрлади, Маърузада Россиядаги рақамли тадбиркорлик экотизими ҳақида тўлиқ тасаввур берилган, шунингдек рақамли инноватсиялар ва технологиялар соҳасида ўсишнинг имкониятлари келтириб ўтилган.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг