Валюта курслари 24/09/2024
$1 – 12747.29
UZS – 0.14%
€1 – 14158.42
UZS – -0.35%
₽1 – 137.27
UZS – -0.14%
Қидириш
Ўзбекистон 08/04/2023 Бахтиёр Саидов Сербия Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари – ташқи ишлар вазири Ивица Дачич билан учрашув ўтказди
Бахтиёр Саидов Сербия Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари – ташқи ишлар вазири Ивица Дачич билан учрашув ўтказди

2023 йил 7 апрель куни Ўзбекистон Республикаси ТИВ раҳбари Бахтиёр Саидов Сербия Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари – ташқи ишлар вазири Ивица Дачич билан музокаралар ўтказди.

Икки мамлакат ташқи ишлар вазирликлари раҳбарлари турли соҳалардаги Ўзбекистон-Сербия ҳамкорлигини янада ривожлантириш нуқтаи назаридан икки томонлама кун тартибининг амалий жиҳатлари бўйича фикр алмашдилар.

Савдо ва инвестициявий алоқаларни институционаллаштириш орқали иқтисодий дипломатияни фаол ривожлантириш, бу борадаги ҳамкорликнинг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлаш бўйича таклифлар кўриб чиқилди.

Икки давлатнинг минтақавий ва халқаро ташкилотлар доирасидаги ҳамкорлигининг айрим масалалари муҳокама қилинди.

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг