Валюта курслари 27/09/2024
$1 – 12736.48
UZS – -0.17%
€1 – 14193.53
UZS – -0.52%
₽1 – 137.60
UZS – -0.33%
Қидириш
Ўзбекистон 21/07/2020 Барқарор ривожланиш мақсадлари ва барқарор ижтимоий тараққиёт
Барқарор ривожланиш мақсадлари ва барқарор ижтимоий тараққиёт

 

2020 йил 21 июль куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари, Ташқи ишлар вазирлиги, Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий маркази, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Ўзбекистондаги доимий ваколатхонаси томониданБМТнинг 75 йиллиги: келажакка назарномли онлайн халқаро форуми доирасида маданият, соғлиқни сақлаш ва меҳнат масалаларига бағишланганБарқарор ривожланиш мақсадлари ва барқарор ижтимоий ривожланиш: COVID-19 асоратидан самарали тикланишмавзусидаги иккинчи глобал мунозаралар туркуми ўтказилди.

 

Видеоконференцалоқа тарзида ўтказилган тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари ва Қонунчилик палатаси депутатлари, Ташқи ишлар, соғлиқни сақлаш, маданият, бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирликлари раҳбарлари, Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ,  фуқаролик жамияти институтлари ва дипломатик корпус вакиллари ҳамда БМТ масъуллари,  Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти бош директори ва ушбу ташкилотнинг Европа бўйича минтақавий директори, ЮНЕСКО, Халқаро меҳнат ташкилоти мутасаддилари иштирок этди.

 

Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева ўзининг кириш сўзида Ўзбекистон учун Барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш муҳим устувор вазифа эканлиги, бу бўйича парламентнинг тегишли комиссияси ташкил қилинганини таъкидлади.

 

Шу билан бирга, Ўзбекистон коронавирус пандемиясига қарши курашда ЖССТ тавсиялари асосида бор имкониятларини сафарбар этаётгани, тиббий хизмат қамровини кенгайтириш ва ушбу тизимни ислоҳ қилиш борасидаги ишлар тўғрисида сўз юритилди.

 

Бундан ташқари, бугунги кунда барқарор ривожланиш соҳасидаги муҳим мақсадлардан бири, шу жумладан, аҳоли бандлигини таъминлаш борасида мамлакатимизда кенг кўламли ишлар олиб борилаётгани, бунда Халқаро меҳнат ташкилоти билан Ўзбекистон ўртасида ҳамкорлик кундан кунга мустаҳкамланиб бораётганлиги алоҳида қайд этилди.

 

Шунингдек, Барқарор Ривожланиш Мақсадларига эришишда маданиятнинг ҳиссаси, коронавирус пандемиясидан кейин маданият соҳасини сақлаб қолиш каби масалаларга урғу берилди.

 

Тадбир иштирокчилари давлатимиз раҳбари томонидан мамлакатимизда коронавирус пандемияси таҳдидларига қарши курашишга қаратилган қатъий ва самарали чораларни юқори баҳолаб, бу борада муваффақиятларга эришилаётганини алоҳида эътироф этди.

 

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Ахборот хизмати.

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг