Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Маданият 17/01/2016 "Барон" бадиий фильмининг тақдимоти бўлиб ўтди
"Барон" бадиий фильмининг тақдимоти бўлиб ўтди
Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) -- Алишер Навоий номидаги Кино саройида "Барон" бадиий фильмининг тақдимоти бўлиб ўтди.

Ушбу фильм "Ўзбеккино" миллий агентлиги буюртмаси асосида "Davr-Premyer" киностудияси томонидан олинган.

Фильмда оғуфурушлик билан шуғулланган йирик жиноий гуруҳнинг ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ва ҳарбийлар томонидан фош этилгани ҳақида ҳикоя қилинади.

Ўткир сюжетли бадиий фильм воқеалари Ботир исмли боксчи йигитнинг умр йўлдоши қалтис йўлга кириши – гиёҳванд моддалар савдосига аралашиб қолиши билан бошланади.

Турмуш ўртоғи учун қасос олмоқчи бўлган Ботир Миллий хавфсизлик хизмати ходимлари ёрдамида жиноятчиларни фош этади. Ҳарбийларнинг фидойилиги, матонати, жиноий жараённи пухта ва мукаммал таҳлил этиши натижасида кўплаб кўнгилсиз воқеаларнинг олди олинади.

Фильмда Ўзбекистон халқ артисти Ёқуб Аҳмедов, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Раъно Шодиева, шунингдек, Улуғбек Қодиров, Жавоҳир Зокиров, Исоқ Тўраев каби актёрлар, Гасан Маъсуд (АҚШ), Андрей Смоляков, Виктор Вержбицкий, Павел Прилучний каби россиялик киноижодкорлар қатнашган.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг