Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Молия 18/07/2016 Банкларнинг умумий капитали 8,6 трлн. сўмни ташкил этди
Банкларнинг умумий капитали 8,6 трлн. сўмни ташкил этди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Тижорат банкларининг умумий капитали ўтган йилнинг 1-июль ҳолатига нисбатан 23,3 фоиз ошиб, 2016-йилнинг 1-июль ҳолатига кўра, 8,6 трлн. сўмни ташкил этди. Бу ҳақда Республика Марказий банкида банк тизимининг 2016-йилнинг I ярим йиллигидаги фаолияти якунларига бағишланган кенгайтирилган Бошқарув мажлиси бўлиб ўтди.

Хусусан, тижорат банкларининг умумий капитали ўтган йилнинг 1-июль ҳолатига нисбатан 23,3 фоиз ошиб, 2016-йил 1-июль ҳолатига кўра, 8,6 трлн. сўмни ташкил этди.

Ҳисобот санасига банк тизими капиталининг етарлилик даражаси белгиланган халқаро меъёрлардан қарийб 3 баробар кўпдир.

Банк тизимининг жорий ликвидлик даражаси эса бир неча йилдан буён 64,5 фоиздан юқори бўлиб, бу кўрсаткич ҳам жаҳон амалиётида умумқабул қилинган минимал даражадан 2 баробар ортиқдир.

Банк активлари ўтган йилнинг 1-июль ҳолатига нисбатан 25,1 фоиз ўсиб, бугунги кунда 73,4 трлн. сўмга етди.

Ҳисобот даврида иқтисодиётнинг реал секторига йўналтирилган кредитларнинг умумий ҳажми ўтган йилнинг 1-июль ҳолатига нисбатан 26,2 фоиз кўпайиб, 2016-йилнинг 1-июль ҳолатига кўра, 48 трлн. сўмдан ошиб кетди.

Банкларнинг инвестиция мақсадларига ажратилган инвестицион кредитлари ҳажми 5,8 трлн. сўмни ташкил қилди ва бу кўрсаткич 2015-йилнинг шу даврига нисбатан 1,2 баробар ошиқ бўлди.

Кичик бизнес субектларига ўтган олти ой давомида 8,3 трлн. сўм ҳажмида кредитлар ажратилди. Бу кўрсаткич 2015 йилнинг шу даврига нисбатан 1,3 баробар кўпдир. Жумладан, микрокредитлар ҳажми 1,8 млрд. сўмни ташкил этди ва ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 30 фоиз кўп бўлиши таъминланди.

Аёлларнинг тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлашга йўналтирилган кредитлар миқдори ҳам 2015 йилнинг шу даврига нисбатан 1,3 баробар ошиб, шу йилнинг 1 июль ҳолатига кўра, 897,1 млрд. сўмдан зиёд бўлди.

Тижорат банкларининг ресурс базасини кўпайтириш борасида амалга оширилаётган изчил чоралар банкларнинг жами депозитлари миқдори йилдан йилга ошиб боришига шароит яратмоқда. Хусусан, ушбу кўрсаткич 2015 йилнинг шу даврига нисбатан 27,7 фоиз ўсиб, ҳозирги кунда 40,1 трлн. сўмни ташкил этмоқда.

Ҳисобот йилида молиявий хизматлар таркибида, бевосита банк хизматларининг улуши 87 фоизга етиб, бу кўрсаткич ҳам ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 1,2 баробардан зиёдга ошди. Бу эса, аҳоли ҳамда тадбиркорлик субъектларига замонавий банк хизматлари кўрсатиш сифати ва кўламини кенгайтириш борасида кўрилаётган мақсадли чора-тадбирларнинг самарасидир.

Республикамизда нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тизимини янада ривожлантиришга ҳам алоҳида эътибор берилмоқда. Ҳозирги пайтда 18,2 млн. донадан ортиқ пластик карточкалар муомалага чиқарилган бўлиб, савдо ва хизмат кўрсатиш шахобчаларига ўрнатилган ҳисоб-китоб терминаллари сони 200,8 минг донага етди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг