Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Молия 02/07/2016 Банклар конверсион карталардан фойдаланишда чеклов жорий этишди
Банклар конверсион карталардан фойдаланишда чеклов жорий этишди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2016-йилнинг 1-июлидан бошлаб Ўзбекистоннинг тижорат банклари конверсион карталардан фойдаланишда чеклов жорий этишди. Бу ҳақда Газета.уз. нашри хабар беради.

Жорий йилнинг 1-июль кунидан бошлаб банкоматларда конверсион карталардан нақд пул ечиб олишда ойига 300 АҚШ доллари миқдорида чеклов белгиланди.

“KDB Bank Uzbekistan”нинг хабарида айтилишича, мазкур чоралар конверсион карталардан фойдаланишда хавфсизликни таъминлаш мақсадида жорий этилди.

Банкнинг хабар беришича, Туркия, Хитой ва БААдаги улгуржи ва чакана савдо корхоналарида конверсион карталардан белгиланмаган тартибда фойдаланиш ҳолатлари учрамоқда.

Шунинг учун, номлари юқорида келтирилган мамлакатларда конверсион карталардан фойдаланишда чекловлар жорий этилди. Лекин шу билан бир вақтнинг ўзида, аввал бўлгани каби, меҳмонхонада яшаш, овқатланиш, даволаниш ва таълим олиш учун тўловларни амалга ошириш мумкин.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг