Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Молия 16/06/2021 Банк Молия Академияси ва Козон (Волга буйи) Федерал Университети уртасидаги харакатларни бирлаштиришга имкон берадиган узаро келишув Меморандумини имзолашди
Банк Молия Академияси ва Козон (Волга буйи) Федерал Университети уртасидаги харакатларни бирлаштиришга имкон берадиган узаро келишув Меморандумини имзолашди

Узбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 08.06.2020 йилдаги №365 сонли «Узбекистон Республикаси Банк Молия Академиясини 2020-2025 йиллари ривожланиш  концепциясини тасдиклаш тугрисида»ги карорига мувофик,   Банк Молия Академияси юкори малакали мутахассислар ва банк хамда молия тизимида рахбарларни тайёрлаш учун асосий олий таълим муассасаси деб белгиланди.  25 йил мобайнида Академия мамлакатимиз иктисодиёти учун 4 мингдан ортик магистр-рахбарларни тайёрлади. Хозирги кунда Академиянинг 10 дан ортик битирувчилари банк ва молия ташкилотларида, давлат хокимият органларининг катор жойларида рахбарлик килмокдалар.

Утган йили Академияга кириш мусобакаси  барча кутилган натижалардан ошиб кетди ва 1 уринга 30 киши тугри келди. Академияга энг сара талабалар танлаб олинди ва улар хозир инновацион дастур асосида таълим олишмокдалар. Бу дастурнинг 50% дан ортикроги АКШ, Швейцария ва Россия чет эл укитувчиларининг дарсларидан иборат. Академия укувчиларининг аксарияти укиш ва ишни бирга олиб боришади. Бу эса уз иш жойларида олинган билим ва куникмаларни амалиётда куллашга ва стратегик вазифаларни ечишга имкон беради.

Академия укувчилари энг инновацион чет эл олий таълим муассасаларида утилаётган: «Сунъий интеллект ва банкирлар учун катта маълумотлар билан ишлаш», «Дизайн-фикрлаш», «Ракамли банк хизмати», «Янги молиявий технологиялар», «Карьерани бошкариш», «Профессионал этика ва коррупцияга карши кураш» каби предметларни урганишади.

Илмий-изланиш фаолияти ривожланмокда, доимий тарзда «Янги молиявий архитектура 2030», «Банк тизимини замонавийлаштириш», хамда «Банк-молия сохасида келажак касблар» каби сохаларни ривожлантириш долзарб  муаммолари буйича  халкаро конференциялар утказилиб келинмокда.

Академия халкаро имиджини, чет эл хамкорлар билан хамкорлик килиш оркали  фаол равишда мустахкамламокда, хамда уз илмий салохиятини оширмокда. Бу йуналишдаги Академиянинг янги чет эл хамкори булиб, Козон (Волга буйи) Федерал Университети (Россия Федерацияси) хисобланади.

Козон (Волга буйи) Федерал Университети - 1804 йилда ташкил этилган, олий касб хунар таълимнинг федерал давлат автоном укув муассаси. Университет Россия университетларининг кадимгиларидан бири хисобланади. 2019 йилда Университет, чет эл талабалар сони буйича Россияда иккинчи уринни эгаллади. Сунгги йилларда Университет, кушма дастурлар ва илмий фаолият доирасида фанлараро мулокотни чет эл хамкорлар билан фаол равишда олиб бормокда.  Университетни юкори рейтингини хам алохида таъкидлаш зарур. 2021 йилда нуфузли QS Top Universities рейтинги буйича, Университет дунёда 347 уринни эгаллади. Россияда эса Университет кучли 10 ликка киради. Шу билан бирга Университет халкаро нуфузли АССА аккредитациясига эга (Молия ва хисоботлар сохасидаги халкаро мутахассислар ассоциацияси).

 Учрашув жараёнида томонлар куйидаги бир катор хамкорликнинг устувор йуналишларини мухокама килишди:

 

- таълим сохасида кушма таълим ва илм-фан дастурларини ишлаб чикиш ва амалга ошириш;

- кушма илмий изланишлар утказиш;

- таълим дастурларини амалга оширишда, тармокли шаклда иштирок этиш;

- халкаро таълим, илмий-изланиш ва илмий-техник лойихалар, конгресслар, симпозиумлар, конференциялар, семинарлар утказиш ва уларда катнашиш, хамда укув-илмий адабиётлар билан алмашиш.

Учрашув якунлари буйича томонлар, малакали кадрларни тайёрлаш ва илмий изланишлар утказиш ишлари буйича Банк Молия Академияси ва Козон (Волга буйи) Федерал Университети уртасидаги харакатларни бирлаштиришга имкон берадиган узаро келишув Меморандумини имзолашди.

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг