Валюта курслари 03/09/2025
$1 – 12422.90
UZS – -0.3%
€1 – 14457.77
UZS – -0.6%
₽1 – 154.30
UZS – -0.49%
Қидириш
Баҳавалпурда Ўзбекистон ва Покистон ишбилармон доиралари ҳамкорлигининг истиқболли йўналишлари муҳокама қилинди

Баҳавалпурда Ўзбекистон ва Покистон ишбилармон доиралари ҳамкорлигининг истиқболли йўналишлари муҳокама қилинди

Баҳавалпурда Ўзбекистон ва Покистон ишбилармон доиралари ҳамкорлигининг истиқболли йўналишлари муҳокама қилинди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) —  Ўзбекистоннинг Покистондаги элчихонаси ходимлари хизмат сафари билан Баҳавалпур шаҳрида бўлди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Ташриф доирасида Савдо-саноат палатаси президенти ўринбосари Аъзам Қурейши ва маҳаллий ишбилармон доиралар вакиллари билан учрашув ўтказилди.

Баҳавалпур Савдо-саноат палатаси 1986 йилда ташкил этилган бўлиб, ҳозирги кунда пахта тозалаш, шакар ишлаб чиқариш, тўқимачилик, ун ишлаб чиқариш, пестицидлар ва парранда озуқаси каби йўналишларда фаолият юритувчи 2 мингдан зиёд компанияларни ўзида бирлаштиради.

Учрашув чоғида Ўзбекистон ҳукумати томонидан саноат, фармацевтика, қишлоқ хўжалиги ва логистика соҳаларида яратилган махсус иқтисодий зоналарнинг инвестициявий имкониятлари ҳақида батафсил маълумот берилди.

Шунингдек, икки мамлакат тадбиркорлари ўртасидаги истиқболли ҳамкорлик йўналишлари, ўзаро манфаатли лойиҳаларни биргаликда амалга ошириш шартлари муҳокама қилинди.

Палата вакили Агир Ҳайдер маҳаллий иқтисодиёт асосан қишлоқ хўжалиги ва агросаноат мажмуасига ихтисослашганини қайд этиб, ҳудуд тадбиркорларида Ўзбекистон билан аниқ лойиҳалар ҳамда соҳавий ташаббуслар доирасида ҳамкорликни йўлга қўйишга катта қизиқиш мавжудлигини таъкидлади.

Томонлар икки давлат бизнес доиралари вакиллари орасида иқтисодий алоқаларни фаоллаштиришнинг институционал механизмлари, экспорт-импорт амалиётларини сон ва сифат жиҳатдан кўпайтириш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратди.

Шунингдек, туризм соҳасида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш истиқболлари ҳам кўриб чиқилди.

Музокаралар якунларига кўра, икки давлат савдо-саноат палаталари ўртасида тўғридан-тўғри алоқаларни йўлга қўйиш, ҳамкорлик меморандумини имзолаш, Баҳавалпур ишбилармонлар делегациясининг Ўзбекистонга бизнес-миссиясини ташкил этишга келишилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР