Азиз Абдухакимов Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси лавозимига тайинланди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) --
Абдухакимов Азиз Абдукахарович Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президентининг матбуот хизмати хабар беради.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 августдаги ПФ-5138-сон фармонига мувофиқ Абдухакимов Азиз Абдукахарович Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси лавозимига тайинланди, шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири лавозимидан озод этилди.