Жаноб Талеб Рифаи Ўзбекистонни БТТнинг муҳим аъзоларидан бири сифатида, Самарқанднинг қадимдан нафақат савдо соҳаси ривожи ўчоғи сифатида, балки туризм - саёҳат соҳасини яралиши, ривожланишида беқиёс аҳамиятга эга эканини таъкидлаб ўтди. Ўзбекистон ҳукумати, шахсан давлат раҳбарининг соҳага қаратаётган алоҳида эътиборидан мамнун экани ва бу эътибор ортидан мамлакат иқтисодиёти, инфратузилмасини янада ривожлантириш, аҳоли фаровонлиги, яшаш шароитларини яхшилар, ота-боболардан қолган моддий ва маънавий меросни қадрлаш ва чет элларга танитиш, мамлакат номини улуғлаш каби кўплаб эзгу натижаларга эришиш ётганлигини сезиб турганлигини айтди.
Самимий давом этган мулоқот мобайнида А.Абдуҳакимов ўз навбатида Бутунжаҳон туризм ташкилотини билан Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси билан яқиндан ҳамкорлик қилган ҳолда соҳада зарур мутахассисларни юртимизга жалб қилишда, тарғибот кампанияларини биргаликда ташкил этишга ҳамда жаҳоннинг туризм соҳасида етакчи мамлакатлари тажрибасини юртимиз шароитига тадбиқ қилиш, бунинг учун замонавий технологиялардан фойдаланиш каби кўплаб таклифлари билан ўртоқлашди, деб хабар беради қўмита матбуот хизмати.