Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Технологиялар 20/02/2018 Азим Ахмедхаджаев Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири лавозимига тайинланди
Азим Ахмедхаджаев Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири лавозимига тайинланди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 19 февралдаги ПФ-5351 сонли фармонига мувофиқ, Ахмедхаджаев Азим Исраилович Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири лавозимига тасдиқланди, шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раиси лавозимидан озод этилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 19 февралдаги ПФ-5350-сон фармонига мувофиқ, Шерматов Шерзод Хотамович бошқа ишга ўтгани муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири вазифасини бажарувчи лавозимидан озод этилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 19 февралдаги ПҚ-3544-сон қарорига мувофиқ, Шерзод Хотамович Шерматов Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожлантириш вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг