Валюта курслари 25/08/2025
$1 – 12357.09
UZS – -0.46%
€1 – 14330.52
UZS – -0.95%
₽1 – 153.49
UZS – -0.88%
Қидириш
Спорт 25/08/2025 Айтжан Халмаханов иккинчи бор жаҳон чемпионлигини қўлга киритди

Айтжан Халмаханов иккинчи бор жаҳон чемпионлигини қўлга киритди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Болгариянинг Самоков шаҳрида спорт курашлари бўйича U20 ёш тоифасидаги жаҳон чемпионати ўз якунига етмоқда. Бугунги беллашувлар ҳам терма жамоамиз учун муваффақиятли ўтиб, юнон-рум курашчимиз Айтжан Халмаханов олтин медалга сазовор бўлди.

-63 кг вазн тоифасида баҳс олиб борган юртдошимиз саралаш босқичларида Япония, нейтрал мақомда курашган Россия, Қозоғистон вакилларини мағлуб этган эди. Финал беллашувида эса арманистонлик спортчи 12:2 ҳисобида таслим этилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг