Валюта курслари 25/11/2024
$1 – 12829.07
UZS – -0.12%
€1 – 13344.80
UZS – -1.21%
₽1 – 124.91
UZS – -1.92%
Қидириш
Ўзбекистон 05/02/2024 Автомототранспорт воситаларида амалий машғулотларни ва имтиҳонларни ўтказишга мўлжалланган ўқув автодроми (ўқув автодроми) ва уни жиҳозлашга доир қоидалар белгиланди
Автомототранспорт воситаларида амалий машғулотларни ва имтиҳонларни ўтказишга мўлжалланган ўқув автодроми (ўқув автодроми) ва уни жиҳозлашга доир қоидалар белгиланди

Адлия вазирлиги томонидан Автомототранспорт воситаларида амалий машғулотларни ва имтиҳонларни ўтказишга мўлжалланган ўқув автодромига қўйиладиган талаблар (рўйхат рақами 3494, 01.02.2024 й.) давлат рўйхатидан ўтказилди. Бу хакда Адлия вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабар беради.
Ушбу талабларда автомототранспорт воситаларида амалий машғулотларни ва имтиҳонларни ўтказишга мўлжалланган ўқув автодроми (ўқув автодроми) ва уни жиҳозлашга доир қоидалар белгиланган.
 
Автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш билан шуғулланувчи таълим ташкилотлари ўқув автодромидан ҳайдовчиликка номзодлар билан амалий машғулотлар ва имтиҳонларни ўтказиш учун фойдаланади.
 
Бундан ташқари, ушбу ҳужжатда ўқув автодромига нисбатан қуйидаги талаблар белгиланган:
 
- ўқув автодромида ўлчами камида 50х15 m бўлган майдонча бўлиши зарурлиги;
 
- ўқув автодромининг йўллари асфаль ёки цемент бетон билан қопланган ва сув тўпланиб қолишининг олдини олиш имконини берадиган ҳолатда бўлиши кераклиги;
 
- ўқув автодромининг йўллари светофор, йўл белгилари, йўл чизиқлари, тик баландликка кўтарилиш қурилмалари (эстакада) билан жиҳозланган бўлиши кераклиги;
 
- ўқув машғулотларини масофадан назорат қилиш, ҳайдовчиликка номзодларнинг хато ва камчиликларини таҳлил қилиш учун ўқув автодроми аудио ва видеокузатув тизими билан жиҳозланиши лозимлиги;
 
- ўқув автодроми унга бегона шахслар ва ҳайвонлар киришининг олдини олиш мақсадида 2,0 метрдан кам бўлмаган баландликдаги девор ёки панжара (металл тўсиқ) билан жиҳозланган бўлиши кераклиги;
 
- ўқув автодромида ҳайдовчиликка номзодлар учун қулай бўлган жойда қуйидаги маълумотлар келтирилган ахборот стенди ёки электрон монитор ўрнатилиши;
 
- ўқув автодромига кириш ва чиқиш йўлининг кенглиги енгил автомобиллар ва мототранспорт воситалари учун 3,0 метрдан, юк автомобиллари ва автобуслар учун 4,0 метрдан кам бўлмаслиги кераклиги;
 
- ўқув автодроми ҳудудида тунги ёритгичлар ўрнатилган, бино
ва иншоотлар ёнғин хавфсизлиги талабларига мос, шунингдек ичимлик суви ва ҳожатхона бўлиши кераклиги. 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг