Валюта курслари 22/11/2024
$1 – 12844.21
UZS – -0.09%
€1 – 13508.26
UZS – -0.46%
₽1 – 127.35
UZS – -0.63%
Қидириш
Молия 19/01/2017 “Асакабанк” муомалага чиқарган пластик карточкалар миқдори 1,7 млн. донадан ошди
“Асакабанк” муомалага чиқарган пластик карточкалар миқдори 1,7 млн. донадан ошди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 19 апрелдаги «Банк пластик карточкаларидан фойдаланган ҳолда ҳисоб-китоб тизимини ривожлантиришни рағбатлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Қарорини ижросини таъминлаш мақсадида пластик карточкалар асосида ҳисоб-китоб қилиш тизимини янада ривожлантириш бўйича ҳам фаол ишлар олиб борилмоқда. Банк томонидан 2017 йил январь ҳолатига 1 730 985 дона пластик карточкалар муомалага чиқарилиб, уларнинг сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 226 535 донага кўпайди, 11 128 дона терминал ўрнатилди.

Пластик карточкалар орқали амалга оширилаётган нақд пулсиз ҳисоб-китоблар ҳажми ҳам кўпаймоқда. 2016 йилда пластик карточкалар орқали амалга оширилган транзакциялар миқдори 2 621,4 млрд.сўмни, шундан савдо айланмалари ҳажми 2 474,8 млрд.сўмни ташкил қилди.

«Асака» банк томонидан ўз мижозлари ва шу билан биргаликда бошқа тижорат банклари мижози бўлмиш корҳона ва ташкилотларда «иш ҳақи» лойиҳаларини жорий этиш бўйича ҳам фаол ишлар олиб борилмоқда. 2017 йил 1 январь ҳолатига 11 030 та корхона ва ташкилотларда «иш ҳақи» лойиҳалари жорий этилди.

Пластик карточкаларга хизмат кўрсатиш сифатини ошириш мақсадида қўшимча инфокиосклар харид қилинди ва ўрнатилди. Ҳозирда банк томонидан ўрнатилган 66 дона инфокиоск ва 27 дона банкомат орқали пластик карточкалар эгаларига тезкор хизматлар кўрсатиб келинмоқда. 2016 йилда пластик карточкалар орқали амалга оширилган коммунал тўловлар ҳажми 120,2 млрд.сўмни ташкил қилди.

Янги «UzCard EMV» (Онлайн) тизимидаги пластик карталардан фойдаланувчилар инфокиоск ва банкоматлар орқали «СМС информ» хизматига уланиб, мазкур хизмат ёрдамида ҳисобига пул маблағларини кирим ёки чиқим қилиниши, савдо-сервис тармоқларидаги трансакзиялар тўғрисида тезкор маълумотларни олиш ва бошқа ахборотларни олиш имкониятига эгадирлар. 2017 йил 1 январь ҳолатига мазкур хизмат туридан фойдаланувчилар сони 307 275 нафар мижозни ташкил этди.

«Асака» банкда ўрнатилган барча инфокиоск ва банкоматлар «Uz Paynet» тўлов тизимига уланган бўлиб, мижозлар пластик карточка орқали барча коммунал хизматлар бўйича ва уяли алоқа учун тўловларни амалга ошириш, пластик карточка эгаларига, қайси банк эмитенти бўлишидан қатъий назар, ўз ҳисоб рақамидаги пул маблағлари ҳолати бўйича маълумотларни олиш имкониятига эгадирлар. Бундан ташқари, “MasterCard” вa “Maestro” халқаро пластик карталари эгаларига «Асака» банк банкоматларидан нақд пул маблағларини ўз истакларига кўра миллий валютамизда (расмий курс бўйича) ёки АҚШ долларида олиш имконияти яратилган.

Халқаро пластик карточкалар «MasterCard» орқали нақд пулсиз ҳисоб-китобларнинг автоматлаштирилган тизимини кенгайтириш бўйича ишлар давом эттирилмоқда. Банк томонидан чиқарилган халқаро пластик карточкалар миқдори 9,3%га кўпайди ва 157 671 донани ташкил қилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг